Page 14 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 14
аксариятида ферментатив фаолликнинг юқори кўрсаткичи баҳор ва
куз фаслига тўғри келиши таъкидланган.
Тупроқ - иқлим шароитларидан ташқари тупроқнинг генетик
хусусиятлари турли ферментларнинг каталитик фаолиятини намоён
бўлишида ўз аксини топади. Ферментлар пулининг бойлиги
сезиларли даражада тупроқнинг генетик хусусиятлари [3.35; 275-б.;
3.15; 275-б.; 2.32; 175-189-б.; 3.127; 1837-1846; 3.108; 181-191-б.] ва
ўсимлик қопламига [3.49; 242-б.; 3.37; 154-б.] боғлиқ бўлади.
Тадқиқотларда келтирилишича, турли тупроқ типларида
маълум ферментлар фаоллиги ва уларнинг ўзаро нисбати турлича
бўлади. Айрим ферментлар фаоллиги тупроқ пайдо бўлиш
жараёнининг маълум босқичларини ифодалаши мумкин [3.28; 350-
б.]. Масалан, дегидрогеназа ва редуктаза ферментларининг юқори
фаоллиги тупроқдаг и шўрҳоксизланиш, ферриредуктаза
ферментларининг фаоллиги эса гилланиш жараёнини
кетаётганлигидан далолат беради [3.15; 275-б.].
Ферментлар фаоллигини тупроқ профили бўйлаб ўзгаришини
ўрганишга бағишланган ишларда кўрсатилишича, устки биоген
қатламларда ферментлар фаоллиги юқори бўлиб, пастки
қатламларга ўтилгани сайин кўпчилик ҳолларда камайиши
кузатилади [2.94; 88-103-б.; 3.83; 637-644-б.; 3.108; 181-191-б.].
Тупроқнинг физик хоссалари: механик таркиби, структура
ҳолати, зичлиги, ғоваклиги – тупроқнинг сув-ҳаво ва иссиқлик
режимларини белгилаш билан бир қаторда бевосита ва билвосита
тупроқнинг ферментатив фаоллигига ҳам сезиларли даражада
таъсир этади. Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, оғир
механик таркибли тупроқлар енгил механик таркибли тупроқларга
нисбатан юқори ферментатив фаолликка эга бўлади [3.53; 422-б.;
3.34; 404-б.; 3.69; 190-б.]. Бу ферментларнинг майда дисперс
заррачаларга адсорбция қилиниши билан боғлиқдир, шунинг учун
тупроқнинг минералогик таркиби анча аҳамиятга эга.
Ферментларнинг зарраларга кучли адсорбцияси тупроқнинг
минералогик таркибида иккиламчи минераллардан -
монтмориллонит, гидрослюда ва каолинитнинг миқдори кўп
бўлганда кузатилади [3.15; 275-б.].
Тупроқнинг ферментатив фаоллигига юқоридаги келтирилган
омиллардан ташқари тупроқ эрозияси ва шўрланиши ҳам катта
таъсир кўрсатиши кўпгина илмий тадқиқотларда ўз исботини
топган.
13

