Page 18 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 18

Жумладан,  Г.М.Набиева  [3.46;  30-б.]  Ғарбий  Чотқол  тоғ
            тупроқларининг  вертикал  минтақаланиш  қонунияти  асосида

            тарқалган тоғ жигарранг тупроқларининг типчаларида (карбонатли,
            типик  ва  ишқорсизланган)  илк  маротаба  эрозияга  учраган  тоғ
            тупроқларини гидролитик ва оксидловчи-тикловчи ферментларини

            фаоллиги ва улар билан тупроқларни таъминланганлиги ўрганилган.
            Тупроқ хоссалари ва тупроқнинг экологик хусусиятлари ўртасидаги
            корреляция боғлиқлиги аниқланган.

                   Тупроқнинг «нафас олиши» биологик фаолликнинг диагностик
            кўрсакичларидан             бири       ҳисобланади.           Илмий         адабиётларда
            тупроқнинг           «нафас        олиши»         термини         турли       маъноларда
            қўлланилади,  яъни  тупроқдаги  СО2  ажралиб  чиқиш  жадаллиги,

            тупроқ ва атмосфера ўртасига ҳаво алмашинуви, тупроқ юзасидан
            ажралиб чиқадиган карбонат ангидрид газининг эмиссияси кабилар
            шулар жумласидандир.

                   Бизга  маълумки,  тупроқда  кечадиган  турли  жараёнлар
            натижасида атмосферага карбонат ангидрид гази ажралиб чиқади.
            Карбонат          ангидрид          газининг         асосий        манбаси         –тупроқ
            микрорганизмлари  ва  тупроқ  фаунаси  ҳаёт  фаолияти  (турли

            маълумотларга  кўра  –  50-75%),  ўсимлик  илдизларининг  нафас
            олиши ва ферментлар фаолиятининг (30-50%) маҳсули, шунингдек
            физик-кимёвий жараёнлар ҳисобланади [3.28; 350-б.; 3.36; 50-б.; 3.6;

            222-б.].  Ер  усти  экотизимларида  карбонат  ангидрид  газининг
            тахминан 25-40% тупроқдан ажралиб чиқади [3.57; 301-б.; 2.43; 345-
            361-б.; 3.81; 219-б.], шу боис тупроқ қоплами биосферада нафақат

            СО2 ва бошқа газларнинг алмашинувида ҳал қилувчи роль ўйнайди
            [3.23; 364-б.].
                   Илмий  манбаларда  тупроқ  нафас  олиши  экологик  жиҳатдан

            педосферанинг  глобал  функцияларини  акс  эттирувчи  сайёрамизда
            борадиган  геологик  жараёнлар  сифатида  кенг  маънода  қаралади.
            А.В.Наумов бўйича [3.44; 37-б.; 3.45; 208-б.] тупроқ нафас олиши
            «мураккаб,  кўп  қиррали,  кўп  функционал  табиий  ҳодиса  бўлиб,

            биогеосферанинг              асосий        компонентлари              ўртасидаги          газ
            алмашинуви,  тупроқ  ҳосил  бўлиши,  геологик  жинсларнинг
            трансформацияси  каби  жараёнлар,  шунингдек,  тупроқ  органик

            моддаси ва тупроқда ҳаёт кечирадиган организмлар биомассасида
            тўпланадиган  энергиянинг  тарқалиши  натижасида  ҳосил  бўлади».
            Шу  сабабли  СО2  жадаллиги  биологик  фаолликнинг  интеграл



                                                          17
   13   14   15   16   17   18   19   20   21   22   23