Page 23 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 23

атрибутив  тупроқ  маълумотлари  асосида  ўрганилган  ҳудудлар
               тупроқларининг кимёвий хоссалари акс эттирилган рақамли мавзули

               электрон хариталари банки яратилган. Геоахборот тизими негизида
               масофавий  маълумотларга  ишлов  бериш  асосида  ўсимлик
               қопламининг  вегетацион  индекслари  ҳисобланган  ва  мавзули

               хариталари  ишлаб  чиқилган.  Шунингдек,  жойнинг  топографик
               асосига  ишлов  бериш    натижасида  ўрганилган  ҳудудлар
               рельефининг рақамли 2 Д ва 3 Д моделлари яратилган.

                      С.В.Савинова  [3.58;  26-б.]  томонидан  биринчи  маротаба
               геоахборот тизимлари технологиялари ва услублари қўлланилгани
               ҳолда  Ставропольск марказий қисми Шпаковский райони мисолида
               ҳудуд ландшафтлари ва агроландшафтлари комплекс таҳлил амалга

               оширилди:
                      -  ландшафтлар  ва  агроландлашфтларнинг  табиий-ресурс
               потенциалини таҳлил қилиш имконини берувчи маълумотлар банки

               тўпланди ва структураси ишлаб чиқилди;
                      -  ҳудудда  эрозион  жараёнларнинг  тарқалаш  майдонини  ва
               жадаллигини ҳисобга олган ҳолда тупроқ эрозиясини баҳолашнинг
               комплекс усули соддалаштирилди;

                      -  геоахборот  тизими  ёрдамида  ишлов  берилган  масофавий
               маълумотларни             ўрганиш         асосида        эрозион         жараёнларнинг
               жадаллигини  ва  эрозияга  хавфли  майдонларни  акс  эттирувчи

               тематик хариталар тузилди;
                      С.Р.Мельников            [3.39;],      А.Н.Чумаченко,            И.В.Пролеткин,
               А.В.Терешкин [3.71;], Д.Е.Конюшков, Т.В.Королюк ва б. [2.40; 221-

               б.], Э.Н.Молчанов, Б.В.Шеремет [2.52; 224-б.], М.Б.Мотянов [2.53;
               230-б.], Г.А.Трифонов ва бошқалар [2.88; 230-б.; 3.65;], Г.С.Цитрон
               [2.97; 452-б.], Л.Ю.Дитц [2.28; 288-б.], И.В.Мельник, Е.А.Яковлев,

               И.С.Шевченко  [3.40;]  ларнинг  тадқиқотларида  аниқланилишича,
               ГАТ  технологияларини  қўллаган  ҳолда  эрозион  жараёнларни
               аниқлаш, баҳолаш ва тупроқ хариталарининг электрон версияларини
               яратиш  тадқиқот  объектининг  ландшафт-экологик  шароитларини

               ҳисобга олган ҳолда умумлаштирилган хулоса чиқариш имконини
               беради.
                      Дистанцион зондлаш маълумотлари асосида тупроқ қопламини

               ўрганиш ва хариталаш кўпгина олимлар томонидан олиб борилган
               тадқиқотларда ёритилган [2.77; 206-228-б.; 2.78; 91-101-б.; 2.79; 26-
               35-б.].



                                                             22
   18   19   20   21   22   23   24   25   26   27   28