Page 28 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 28
3. Паст тоғлар ва тоғ олди рельефи.
4. Паст тоғлар ва тоғ олди қия тўлқинсимон рельефи.
5. Тоғ олди қия текислиги (аллювиал-пролювиал ва лёссимон
ётқизиқлардан ташкил топган) Тўпаланг ва Сангардак дарёлари
конус ёйилмалари.
6. Аллювиал-пролювиал ва лёссимон ётқизиқлардан ташкил
топган Сурхондарё ИИИ-қайир усти террасаси.
7. Аллювиал ётқизиқлардан ташкил топган Сурхондарёнинг И
ва ИИ қайир усти террасалари.
8. Тоғ олди, тоғ ости текисликлари ва қолдиқ лессли паст
тоғлар.
9. Аллювиал-пролювиал ва лёссимон ётқизиқлардан ташкил
топган Хўжаипок дарё конус ёйилмасига туташ тоғ ости
текисликлари.
10. Паст тоғлар, тоғ ости қияликлари ва Қизириқдарё дашти.
11. Аллювиал ва пролювиал ётқизиқлардан ташкил топган
Шеробод дарё конус ёйилмаси.
12. Амударё бўйи аллювиал-пролювиал текислиги.
13. Аллювиал ётқизиқлардан ташкил топган Амударё ва
Сурхондарё дарёларининг И ва ИИ қайир усти террасалари
районларига ажратилган.
Деградация жараёнларининг ривожланишига сабаб бўлувчи
энг муҳим омиллардан бири бу жойнинг тузилиши - рельефидир.
Рельефнинг узунлиги, қиялик нишаблиги ва экспозицияси каби
кўрсаткичлари эрозия жараёнининг ривожланишида муҳим аҳамият
эга. Рельефнинг иқлим ва биоценознинг бошқа хусусиятлари
(тупроқлар, ўсимлик дунёси, антропоген таъсир ва бошқалар) билан
биргаликдаги мажмуи рельефнинг у ёки бу шакллари ҳамда
элементларида тупроқ-деградация жараёнларининг характери ва
йўналишини белгилаб беради. Шу мақсадда тупроқ деградация
жараёнларини ўрганишда ҳудуд рельефи изолиниялари харитаси
тузилди. Ҳудуд рельефи изолиниялари харитаси рақамли харитавий
асосини тузишда 30 ва 50 метрли ижозатга (яқинлик) эга СРТМ нинг
радар тасвирларидан фойдаланилди (2-расм). Радар тасвирлар ўзида
нафақат географик координатларни (х,у), балки З-координатларни
ҳам (баландлик белгилари) мужассамлаштирган. Глобал Маппер
дастурий мажмуидан фойдаланиш рельефнинг рақамли моделини
тузиш имконини берди.
27

