Page 24 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 24
Фан ва технологиянинг ривожланиши натижасида ҳозирги
кунда сунъий йўлдош маълумотлари ГАТ тизимида тупроқларни
дешифровка қилишда асос бўлиб хизмат қилувчи услублар кенг
қўлланилмоқда [2.73; 58-86-б.]. Бунда тупроқ қопламини тўлиқ
автоматлаштирилган дешифровка қилиш услубини ишлаб чиқиш
билан боғлиқ бўлган йўналишни алоҳида таъкидлаш ўтиш лозим
[2.36; 189-209-б.].
Олимларнинг келтириб ўтишича, сунъий йўлдош
маълумотлари асосида тупроқ қоплами параметрларини
хариталашни автоматлаштириш ҳозирги кунда тупроқшунослик
фанининг ривожланиш босқичининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ўз навбатида бу жуда мураккаб жараён бўлиб, бу керакли услублар
ва технологик таъминотларни ишлаб чиқишни, тупроқ қопламини
баҳолаш критерийлари ва хариталаш параметрларини
шакллантиришни талаб этади.
Дистанцион зондлаш маълумотлари асосида тупроқ қопламини
хариталашда махсус спектрал индекслардан фойдаланилиши
тўғрисидаги тадқиқотлар М.Ю.Пузаченко [2.68; 252-269-б.]
томонидан бажарилган. Шунингдек, тупроқ хосса-хусусиятларини
геостатистика услублари ёрдамида хариталаш кўпгина
тадқиқотларда ўрганилган.
Юксел А.Б., Гундоган Р.Б., Абдуллаҳ Акай [3.130; 34-37-б.]
ларнинг таъкидлашича, тупроқ деградацияси муаммоси Туркия
давлати учун ҳам жиддий экологик муаммо ҳисобланади. Шу боис,
Туркиянинг Кахраманмараш ҳудудида эрозия хавфи бор ерларни
аниқлаш ва хариталаш мақсадида Ерни дистанцион зондлаш
маълумотлари ва географик ахборот тизимларидан фойдаланилган
ҳолда ҳудуднинг рельефи, тупроқ типлари ва иқлим шароитларини
акс эттирувчи турли рақамли хариталар яратилди. Ўрганилган
ҳудуднинг 33,82% кам, 35,44% ўртача ва 30,74% юқори даражада
эрозияга хавфлилиги аниқланган. Муаллифларнинг фикрича, Ерни
дистанцион зондлаш маълумотлари ва географик ахборот тизимлари
эрозия хавфи бор ҳудудларни сифатли аниқлаш ва хариталашда
катта имкониятлар яратади.
Тупроқ эрозиясининг жадаллиги, асосан, ҳудуднинг рельеф
хусусиятларига, иқлим шароитларининг ўзгаришига ва тупроқ
хоссаларига боғлиқдир. Инсоннинг ердан нотўғри фойдаланиш
натижасида эса эрозия жараёнларининг тезлашишига олиб келмоқда
[3.96; 158-169-б.]. Эрозия жараёнларининг ривожланишида
23

