Page 27 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 27
Геологик ва геоморфологик тузилиши. Сурхон-Шеробод
водийси геологик ва геоморфологик жиҳатда кўплаб олимлар
томонидан ўрганилган. Водийни геологик тузилишида протерозой,
кембрий, ордовик, силур, девон, тошкўмир, перм, триас, юра, бўр,
палеоген, неоген ва тўртламчи даврлар қатнашган ва уларни
ётқизиқларидан ҳозирги вилоят рельеф ландшафти шаклланган.
Протерозой ётқизиқлари Бойсун ва Кўҳитанг тизмаларида,
кембрий ётқизиқлари Обизаранг дарё ҳавзасида, ордовик
ётқизиқлари Олмалисой ҳавзаларида, силур ётқизиқлари Шатрут ва
Шилхазор дарё ҳавзаларида, девон ётқизиқлари Мачитли тизмаси,
Чош ва Олмалисой ҳавзасида, тошкўмир ётқизиқлари Танхоздарё,
Қизилдарё ҳавзаларида, перм ётқизиқлари Тамшуш ва Қайроқ
сойлари ҳавзасида, триас ётқизиқлари Бойсун ва Кўҳитанг тизмаси
атрофларида, юра ётқизиқлари Кўҳитанг, Бойсун, Чокчар, Зевор
тоғларида, бўр ётқизиқлари Боботоғ тизмаси, Шеробод-Сариқамиш
тепаликларида, палеоген ётқизиқлари Боботоғ тизмаси ва Шеробод-
Сариқамиш антиклиналида, неоген ётқизиқлари Боботоғ, Туюнтоғ,
Оқтоғ ва Кўкайди, Лалмикор, Жайронхона атрофларида, тўртламчи
даврётқизиқлари Амударё, Сурхондарё, Сангардак, Шерободдарё,
Тўполанг ва Қофирнихон дарё водийларида лой, алевролит, қум
шаклларида ётқизиқларидир.
Сурхондарё дарё водийси тоғ оралиғи чўкмаси ҳисобланиб,
асосан мезозойнинг чўкинди жинслари билан тўлган. Тўртламчи
даврга келиб, Сурхондарё чўкмаси ва тоғли ҳудуди тўла ҳозирги
замон рельеф кўринишида ландшафти шаклланган.
Тўртламчи давр бошларидан Сурхон-Шеробод водийсида
рельефни шакллантирувчи 1) денудацион-тектоник, 2) тектоник-
денудацион, 3) сув-шамол-аккумулятив, 4) эрозия-эол-аккумулятив
жараёнлар ва ҳаракатлар ҳамда унинг ётқизиқларини тўпланиши
давом этмоқда.
Сурхон-Шеробод водийси геоморфологик тузилиши кўпгина
тадқиқотчилар томонидан ўрганилган [3.74; 5-32-б.]. Сурхондарё
водийсини А.З.Зайчиков [3.25;] 4 та, О.Ю.Пославская [2.66;] 5 та,
Ўрта Осиё сув ва пахтачиликни лойиҳалаш институти 9 та,
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти олимлари
13 та [3.33; 352-б.] геоморфологик район ва кичик районларга
бўлинган:
1. Баланд тоғлар.
2. Ўртача баланд тоғлар.
26

