Page 30 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 30
Шеробод чўллари районида ер ости сувлари 2-3 м гача
кўтарилиб, умумий суғориладиган ер майдонларини 29,3% дан
68,7% гачани, уларни минераллашганлиги ўртача 1-3 дан 3-5 г/л гача
етган [3.3; 45-б.].
Сурхон-Шеробод водийсида баҳор ойларида ер ости сувлари
туз миқдори табиийки камаяди, бу атмосфера ёғинлари ҳисобига
бўлади. Кузда ер ости сувлари минераллашганлиги буғланишлар
ҳисобига ортади. Янги ўзлаштирилган зона ер ости сувлари
минераллашганлиги эскидан суғориладиган зонага нисбатан юқори.
Шундай қилиб, Сурхон-Шеробод водийси ер ости сувлари
қишлоқ хўжалигини юритишида муҳим роль ўйнайди, чунки асосий
суғориладиган майдонлар дарё террасалари, конус ёйилмалари
ҳудудларида тарқалган. Кейинги йилларда коллектор-зовурлар
тизимини ишга туширилиши, водийни Шеробод, Музробод
чўлларидаги ер ости сувлари сатҳи юзага яқин жойлашган
худудларида тупроқ-мелиоратив шароитларини яхшилашда муҳим
аҳамият касб этмоқда.
Иқлими. Сурхон-Шеробод водийси иқлими унинг географик
жойлашган ўрнидан келиб чиқиб, шимолий-ғарбда Ҳисор-Бойсун,
шимолий-шарқдан Боботоғ тизмалари билан чегараланганлиги
вилоят ҳудудларини ўзига хос тупроқ-иқлимий шароити
шаклланганлигини кўрсатади. Сурхон-Шеробод водийси иқлими
ёзи узоқ, қиш юмшоқлиги билан тавсифланади.
Ҳаво ҳароратини ортиши водий рельефи биланчамбарчас
боғлиқ бўлиб,текислик ва чўл ҳудудларида юқори, тоғ, тоғ олди, тоғ
ости зоналарида бироз пастлиги кўринади. Сурхон-Шеробод
водийсида ҳавонинг ўртача ҳарорати гидрометеорология
станциялари маълумотларига кўра тадқиқот олиб борилган йилларда
0
0
13,4 -19,6 оралиғида ўзгариб туради (1-жадвал). Тупроқ юзасининг
0
0
ўртача ҳарорати йиллар бўйича 16 -23 оралиғида ўзгариб туради.
Тупроқнинг ўртача намлиги 46-56% атрофида эканлиги кузатилади.
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, атмосфера
ёғинларининг ўртача йиллик миқдори водий бўйича нотекис
тақсимланган. Масалан, Денов станцияси бўйича – 276-448, Бойсун
станцияси бўйича – 473-620,3, Шўрчи станцияси бўйича – 241,6-
318,4, Шеробод станцияси бўйича – 191,8-233,9 ва Термиз станцияси
бўйича – 154,9-220,3 мм ни ташкил этади.
29

