Page 29 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 29

2-расм. Бойсун тоғи тизмасининг 30 ва 50 м қадарли изолинияларга эга
                                         рельеф горизонталлари харитаси

                      Гидрогеологик  шароитлари.  Сурхон-Шеробод  водийси  ер
               ости  сувлари  геологик  тузилиши,  рельефи,  иқлими  ва  бошқа

               гидрогеологик  омиллар  таъсирида  шаклланади.  Минтақанинг
               гидрогеологик  шароитларини  шаклланишида  бундан  ташқари,
               тоғлардан келувчи, ер юзасидаги суғориш сувлари ва уларни сингиш

               қобилиятларига ҳам боғлиқ. Сурхондарё чўкмасининг 90% ер ости
               сувлари  ер  юзасидан  сингувчи  сувлар  ҳисобига,  14%  ни  эса
               атмосфера  ёғинларидан  шаклланади.  Рельеф  шароитига  кўра,  ер

               ости  сувлари  0,5  м  дан  20  м  гача  чуқурликда  ётади.  Сурхондарё
               водийсининг юқори тоғ олди, тоғ ости ҳудудларида 10 м дан пастда,
               Сурхондарё,  Амударё  ва  Шерободдарё  террасаларида  3-5  м
               атрофида ер ости сувлари сатҳи сақланиб туради. Ер ости сувлари

               асосан         шимолдан-жанубга                томон         ҳаракатланади.            Дарё
               террасаларини шағалли қатламлари ер ости сувлари алоҳида оқим
               ҳосил қилиб, умумий (юқори ҳудудлардан келувчи оқимлар) водий

               ер ости сувлари оқимига қўшилиб кетади.
                      Қишлоқ  хўжалигида  янги  ерларни  ўзлаштириш  ва  суғориш
               тизимларини  ортиши  ҳисобига  ер  ости  сувларини  нафақат
               кўтарилиб  кетиши  балки,  уларни  минераллашуви  ҳам  ортиб,

               Сурхон-Шеробод  водийсида  ўзига  хос  гидрогеологик  шароит
               вужудга  келтирганки,  бу  кейинги  30-40  йил  ичида  тупроқ-
               мелиоратив шароитларда мураккаб жараёнларни вужудга келишига

               сабаб бўлди.



                                                             28
   24   25   26   27   28   29   30   31   32   33   34