Page 25 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 25
ҳудуднинг топографик хусусиятлари, қияликларнинг нишаблиги,
узунлиги ва шакли, шунингдек, ёғин-сочинлар миқдори катта
аҳамиятга эга ҳисобланади. Айниқса, инсон фаолияти натижасида
ҳудуднинг ўсимлик қопламининг ўзгариши эрозия жараёнларининг
тезлашишига сабаб бўлади [3.99; 157-168-б.; 3.89; 2273-2296-б.].
Дистанцион зондлаш маълумотларига ишлов бериш ва ГАТ
технологияларидан фойдаланиш ва тупроқ қоплами ҳақида батафсил
маълумот олиш, тупроқ деградацияси жараёнларини
моделлаштириш имконини беради [3.117; 165-172-б.; 3.132; 1222-
1236-б.]. Шунингдек, Сазбо ва бошқалар [3.119; 63-75-б.], Зҳу Г.,
Блумберг Д.Г. [3.133; 233-240-б.], Абрамс М. [3.78; 847-859-б.],
Парлак М. [3.112; 844-859-б.] лар томонидан олиб борилган
тадқиқотларда ерларнинг деградацияси ва эрозия жараёнларини
аниқ ҳамда сифатли хариталашда Ерни дистанцион зондлаш ва ГАТ
технологиясидан муваффақиятли фойдаланилган.
Лиу Ҳуи [3.103; 26-32-б.], Чен Хианфу, Зҳанг Дингхианг, Wанг
Ҳонгжие [3.87; 25-27-б.], Зҳенг Ду [3.132; 6-7-б.], Ли Бо [3.104; 1-8-
б.], Сун Ҳуа, Ние Шаохианг, Зҳанг Таолин [3.122; 45-48-б.], Сун Wу,
Ли Сен [3.123; 92-96-б.], Гуо Худонг анд ет ал [3.93; 58-59-б.], Лонг
Wанхуе, Тан Ёнгҳонг, Лин Жиан [3.105; 24-26-б.], Лиу Хинҳуа, Янг
Қинке [3.106; 57-62-б.], Қу Кун [3.114; 230-231-б.] лар томонидан
Хитойда, Теераwонг Лаосуwан [3.124; 145-148-б.; 3.125; 121-133-б.],
Теераwонг Лаосуwан анд Порамате Чунпанг [3.126; 42-б.] лар
томонидан Таиландда, Озcан Угур, Гунай Ерпул, Мустафа Басаран,
Емраҳ Ердоган [3.113; 1731-1741-б.], Фазли Енгин Томбус анд ет ал
р [3.90; 212-218-б.] лар Туркияда, Саwет Плакайрунграссамее Wичаи
Пантанаҳиран анд Чарлие Наванугр [3.120; 78-82-б.] лар томонидан
Ҳиндистонда, Лиллисанд Т.М., Киефер Р.W. [3.107; 820-б.] лар
томонидан АҚШда ва бошқа чет эл давлатларида олиб борилган
тадқиқотларда тупроқларнинг деградацияга учраш омиллари, келиб
чиқиш сабаблари, уларни олдини олишда замонавий ГАТ
технологияларини қўллаган ҳолда самарали чора-тадбирларни
ишлаб чиқиш йўллари ўрганилган.
24

