Page 22 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 22

технологиялари  кенг  миқёсда  қўлланилмоқда.  ГАТ  ёрдамида
            тадқиқот  ҳудуди  ерларининг  ҳолати,  тупроқ  қоплами,  ерларнинг

            деградацияга  хавфлилиги  ҳақидаги  олинган  аниқ  маълумотлар
            қишлоқ  хўжалигида  фойдаланиладиган  ерларнинг  яроқлилигини
            таҳлил  қилишда,  ерларда  кечадиган  деградацион  хавфлиликни

            баҳолаш    алгоритмларини  тузишда,    тупроқ  муҳофазаси  чора-
            тадбирларини  ўтказишда,  қишлоқ  хўжалик  экинларини  экиш  ва
            жойлаштиришда  аниқлаш  ва  баҳолаш  ишлари  натижаларини

            яхшилаш технологияларини ишлаб чиқишда бир қатор экологик ва
            иқтисодий асосланган сценарийларни тузиш имконини беради.
                    ГАТ  технологияларини  қўллаган  ҳолда  тупроқ  қопламини
            инвентаризация  ва  мониторинг  қилишнинг  структурасини  ишлаб

            чиқишга            бағишланган              тадқиқотлар             В.В.Чупров             ва
            О.В.Поздняковларнинг  [2.100;  332-б.]  ишларида  батафсил  ёритиб
            берилган.  Муаллифларнинг  фикрларига  кўра,  ГАТ  ни  қўллаш

            ахборотларни ҳудудий тарқалишини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш,
            аниқ  ер  участкаларига  боғлаган  ҳолда  баҳолаш  ва  визуализация
            қилиш имконини беради.
                    М.В.Аристов  [3.7;]  томонидан  тупроқ  эрозиясини  ўрганишда

            ГАТ технологияларини қўллаган ҳолда тадқиқотлар олиб борилган.
            У  ўз  тадқиқотларида  хариталаш  ва  эрозия  жараёнларини  ГАТ
            технологиялари асосида ўрганиш масалаларига қаратган. Муаллиф

            томонидан  янги  геоохборот  тизими  (ГАТ),  шунингдек  масофавий
            зондлаш  маълумотларидан  фойдаланилган  ҳолда  эрозиянинг
            математик  модели,  эрозион  жараёнларни  ўрганиш  ва  хариталаш

            имконини берувчи услуб ишлаб чиқилган.
                    Л.В.Марциневская,  О.Тамаровщенколар  [3.38;]  ерлардан
            фойдаланишда ва экологик башоратлашда турли рельеф шаклларида

            ўрта масштабли эрозион хариталар яратиш услуби ишлаб чиқишган.
            Ҳудудни  инженерлик-геологик  текшириш,  литологик-башоратлаш
            хариталарини  таҳлил  қилиш  асосида  ноанъанавий  ёндашиш
            потенциал  эрозиянинг  ривожланишини  башоратлаш  ва  ердан

            фойдаланишнинг               экологик          асослаш         мақсадида           эрозион
            районлаштириш, хариталаш мукаммаллаштирилган.
                   Г.Т.Джалилова [3.20; 30-б.; 3.21; 52-б.] томонидан Ўзбекистон

            ҳудудидаги  Чотқол  ва  Туркистон  тоғ  тизмасида  вертикал
            минтақаланиш  қонунияти  асосида  тарқалган  тупроқларининг
            морфогенетикаси, тупроқ хосса-хусусиятлари ўзаро таққосланган ва
            эрозия жараёнларини геахборот таҳлил қилиш учун ишлаб чиқилган

                                                          21
   17   18   19   20   21   22   23   24   25   26   27