Page 21 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 21
2
5 500 000 км дан кўпроқ ер майдони нотўғри қишлоқ
хўжалик юритилиши, асосан нотўғри суғориш ва ирригация
тизимларини яхши ишламаслиги натижасида;
400 000 км дан кўпроқ ер майдонлари зовур-дренаж
2
тизимларининг ёмонлиги туфайли шўрланган.
Ҳозирги вақтда тупроқ қопламида кечаётган салбий
жараёнларни ўз вақтида аниқлаш, баҳолаш, хариталаш ва
корректировкалаш ишларини бажаришни дистанцион
маълумотларисиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Дистанцион
зондлаш ер қопламини ўрганиш тадқиқотларида энг муҳим ва
алмаштириб бўлмайдиган усуллардан ҳисобланади. Замонавий
космик техника ва тасвирга олиш аппаратураларининг ютуқлари
ҳудудларнинг турли майдонлари ҳолатини таҳлил қилиш, ўрганиш,
баҳолаш ва хариталаш имконини яратади.
Ерларнинг деградациясини турли усулларда, тўғридан-тўғри
дала кузатувлари ва масофадан зондлаш орқали ҳам ўрганиш
мумкин. Анъанавий услубларга нисбатан масофадан зондлаш
услуби анча тежамкор ва самарали бўлиб, биргина тасвир орқали
йирик майдонларни назорат қилишда муҳим аҳамиятга эгадир.
Деградация хавфи бор ерларни масофадан зондлаш маълумотларига
ишлов бериш ва географик ахборот тизимларини (ГАТ) қўллаган
ҳолда аниқлашга доир кўпгина илмий тадқиқотлар олиб борилган.
Масофадан зондлаш асосида олинган тасвирлар турли даражада
деградацияга учраган ерларни тез ва сифатли аниқлаш имконини
беради [3.92; 4029-4043-б.]. Бундан ташқари, масофадан зондлаш
маълумотлари тупроқларнинг ювилишини моделлаштиришда
самарали ҳисобланади [3.94; 490-504-б.; 3.102; 41-54-б.; 3.109; 13-31-
б.; 3.116; 49-61-б.].
Ҳозирги пайтда фойдаланиш соҳаларининг кенглиги
жиҳатидан ГАТ нинг тенги йўқ - у навигация, транспорт, қурилиш,
геология, ҳарбий ишлар, иқтисодиёт, экология ва бошқа соҳаларда
кенг қўлланилмоқда. Географик ахборот тизимлари ер тузишда,
турли тизим кадастрларида, картографияда ва геодезияда кенг
қўлланилмоқда, чунки катта ҳажмдаги статистик, фазовий, матнли,
графикли ва бошқа кўринишдаги маълумотларни қайта ишлаш ва
уларни тасвирлашни ГАТ тизимисиз мумкин эмас [2.81; 28-30-б.;
3.59; 30-б.].
Кейинги йилларда ер ресурсларининг ҳолатини таҳлил
қилишда компьютер моделлаштириш, жумладан ГАТ
20

