Page 19 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 19

кўрсаткичи сифатида қаралади [3.61; 26-б.; 2.4; 404-412-б.; 2.5; 1108-
               1116-б.; 3.66; 23-б.; 3.87; 409-418-б.].

                      Қолаверса,            тупроқнинг            нафас         олиш          жадаллиги
               кўрсаткичларидан экотизимларнинг маҳсулдорлигини баҳолашда ва
               тупроқ  микробиоценозларининг  фаоллигини  ўрганишда  ҳам  кенг

               фойдаланилади.  Тупроқнинг  нафас  олиш  жадаллиги  тупроқдаги
               органик          моддалар          минерализациясининг                 қай       даражада
               бораётганлигини  объектив  индикатори  ҳисобланади,  бу  эса

               моддаларнинг  биологик  айланишининг  муҳим  томонларини
               тавсифлаш имконини беради [2.33; 48-54-б.; 3.48; 303-б.; 2.49; 94-
               101-б.; 3.6; 222-б.; 3.62; 24-б.].
                      Ҳозирги  кунда  қатор  чет  эл  мамлакатларида  СО 2  ажралиб

               чиқиш  жадаллигини  аниқлашда  ин  ситу  услуби  муваффақиятли
               қўлланилмоқда [2.45; 1058-1070-б.; 2.43; 345-361-б.; 2.44; 1112-1121-
               б.;  2.82;  429-435-б.;  3.115;  71-90-б.].  Тупроқ  юзасидан  ажралиб

               чиқадиган  карбонат  ангидрид  миқдори  асосан  икки  омилларга  –
               абиотик  (ҳарорат,  ёғин-сочин  миқдори,  шамол  ва  бошқалар)  ва
               биотик  (тупроқ  флораси  ва  фаунаси  ҳаёт  фаолиятининг  тепми  ва
               ривожланиш  босқичлари,  миқдори,  илдиз  тизими  фаолияти  ва

               ажралмаларининг миқдори, озиқа элементлари ва углерод миқдори)
               боғлиқ  ҳолда  йил  фасллари  бўйича  маълум  динамикага  эга  [3.91;
               277-281-б.; 3.86; 1795-1801-б.; 3.95; 1183-1194-б.; 3.128; 786-796-б.;

               3.36; 50-б.].  Тупроқ нафас олиш жадаллигида тупроқнинг физик-
               кимёвий  хоссалари,  тупроқнинг  органик  моддалар  билан
               таъминланганлиги ҳам катта аҳамиятга эга [2.17; 1231-1245-б.].

                      Тупроқнинг  нафас  олиши  унинг  ўзгарувчан  хоссаларидан
               ҳисобланади,    тупроқнинг  нафас  олиш  кўрсаткичлари  сутка  ва
               мавсум давомида  турли экотизимларда юқори динамикага эга [2.5;

               1108-1116-б.; 2.17; 1231-1245-б.]. Бир вақтнинг ўзида унинг йиллик
               ўзгариши  тупроқнинг  умумий  биологик  фаоллиги  билан  боғлиқ
               бўлиб,  турли  антропоген  таъсирлар  натижасида  тупроқдаги
               биокимёвий  жараёнларнинг  қай  даражада  ўзгараётганлигини  аниқ

               ифодаловчи кўрсаткичи ҳисобланади [2.5; 1108-1116-б.; 2.16; 755-
               759-б.; 2.17; 1231-1245-б.].
                      Тупроқ  биологияси  бўйича  юқорида  келтирилган  кўп  сонли

               адабиётлар  таҳлилидан  кўриниб  турибдики,  биологик  фаоллик
               тупроқ  ҳолати  ва  унумдорлик  даражасини  баҳолашда  асосий
               кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Турли тупроқларнинг биологик
               фаоллиги  тўғрисида  маълумотлар  етарли  бўлишига  қарамай,

                                                             18
   14   15   16   17   18   19   20   21   22   23   24