Page 15 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 15

А.Ш.Галстян  [2.19;  108-110-б.],  Ф.Х.Хазиев  [3.69;  190-б.],
               Ф.Х.Хазиев, А.Е.Гулько [2.94; 88-103-б.] ларнинг таъкидлашларича,

               ферментлар фаоллигига кучли таъсир кўрсатувчи омиллардан бири
               –  тупроқ  эрозияси  ҳисобланади.  Ҳар  бир  тупроқ  типи  ўзига  хос
               ферментлар  фаоллигига  эга  бўлиб,  у  тупроқ  шаклланишининг

               биогидротермик  шароитлари  ва  эрозияланиш  даражасига  боғлиқ
               равишда  турлича  бўлади.  Эрозияланиш  даражаси  ортган  сари
               ферментлар  фаоллигининг  пасайиши  кузатилади.  Тупроқнинг  ҳар

               бир  генетик  қатлами  маълум  ферментлар  фаоллигига  эга
               ҳисобланади,  шу  боис  ферментлар  фаоллигидан  тупроқнинг
               эрозияланиш           даражасини           аниқлашда          қўшимча         диагностик
               кўрсаткич сифатида фойдаланиш мумкин.

                      Ю.С.Ананьева  ва  бошқаларнинг  [2.6;  46-48-б.]  кўрсатишича,
               қора  тупроқларда  каталаза  фаоллиги  рельеф  элементлари  бўйича
               сезиларсиз  фарқланади,  яъни    1г  тупроқда  4,4  -  5,9  мл  О2  1  мин

               оралиғида  ўзгариб  туради.  Ўрганилган  тупроқларнинг  устки
               қатлами каталаза фаоллигининг юқорилиги билан характерланади.
                      Е.В.Даденко  [2.27;  283-б.]  эрозияланган  тоғ  жигарранг
               тупроқларнинг  айрим  ферментлар  (каталаза,  дегидрогеназа)

               фаоллиги  ўрганилган.  Ўрганилган  тупроқлар  Д.Г.Звягинцев  [2.33;
               48-54-б.]  шкаласига  мувофиқ  каталаза  ферменти  билан  ўртача,
               дегидрогеназа  ферменти  билан  эса  –  бой  таъминланганлиги

               аниқланган.  Шунингдек,  муаллиф  ферментлар  фаоллиги  тупроқ
               профили  бўйлаб  қуйи  қатламлар  томон  кескин  камайишини
               таъкидлаб  ўтади.  бу  ҳолатни  муаллиф  тупроқдаги  органик

               модданинг тупроқ профили бўйлаб турлича тақсимланганлиги билан
               изоҳлайди. Бу ҳақида дегидрогеназа ферменти билан гумус миқдори
               ўртасидаги           тўғри         чизиқли         корреляцион             боғлиқликлар

               аниқланганлиги (р=0,80) далолат беради.
                      Е.О.Евсеева,  Е.В.Даденко,  М.А.Реплях  [2.29;  285-б.]  лар
               томонидан  қўриқ  қора  тупроқларнинг  ферментатив  фаоллиги
               (каталаза,  дегидрогеназа)  ва  гумус  миқдори  ўртасидаги  ўзаро

               боғлиқликлар  ўрганилган.    Тадқиқотлар  давомида  каталаза,
               дегидрогеназа ва гумус ўртасида чамбарчас боғлиқлик мавжудлиги
               аниқланган (мутаносиб равишда р=0,96; р=0,80).

                      Ўзбекистон  ҳудудининг  турли  минтақаларида  тарқалган
               тупроқларнинг биокимёвий фаоллигини ўрганишга оид тадқиқотлар
               М.Эгамкулов,            П.Т.Малахов           [2.104;       14-17-б.],       Э.Г.Вухрер,
               М.У.Абдужалалова  [3.13;  30-71-б.],  Л.А.Гафурова  [3.17;  44-б.],

                                                             14
   10   11   12   13   14   15   16   17   18   19   20