Page 10 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 10
В.А.Величко [2.15; 140-б.] томонидан турли даражада
эрозияланган чимли-подзоллашган тупроқларнинг биологик
фаоллиги тадқиқ этилди. Тадқиқот натижаларига кўра, эрозия
жараёнлари тупроқ биотасининг таркибининг ўзгаришига ва
ўрганилган тупроқларнинг биологик фаоллигига сезиларли
даражада таъсир кўрсатиши кузатилган. Кучли даражада
эрозияланган тупроқлар эрозияланмаган ва ювилиб тўпланган
тупроқларга нисбатан паст биологик фаолликка эга ҳисобланади.
С.Ф.Шатохина, С.И.Христенко, Л.А.Загородняя [2.101; 823-
827-б.] лар қияликнинг турли экспозицияларида шаклланган
тупроқларнинг биокимёвий фаоллиги ва микроблар туркумининг
тарқалиш қонуниятларини солиштириш бўйича изланишлар олиб
боришди. Изланишларнинг кўрсатишича, қиялик экспозициялари
микроорганизмларнинг асосий таксономик гуруҳларини йиллик
динамикаси бўйича таққослашда муҳим омиллардан эканлиги
кузатилади. Шимолий қиялик тупроқларида олиготроф озиқланишга
мансуб, сувайирғичда евтроф озиқланишга мансуб бактериялар
ривожланган бўлса, жанубий экспозиция тупроқларида
микромицетлар, ғарбий экспозиция тупроқларида эса
актиномицетлар кўпроқ ривожланганлиги аниқланди.
А.В.Тюлькинов, А.В.Семёнов [2.93; 260-262-б.] ларнинг
таъкидлашича, қўриқ чимли-подзоллашган тупроқларни
эрозияланиши натижасида уларнинг сув-ҳаво ва озиқа режими
бузилади, натижада тупроқнинг биологик хоссалари ёмонлашади, бу
эса тупроқларнинг биологик деградацияланишига олиб келади.
М.И.Мальцев [2.50; 173-176-б.] тадқиқотларига кўра,
эрозияланган қора тупроқларнинг энг юқори микробиологик
фаоллиги вегатация бошланғич даврига, яъни май ойининг охири
июнь ойига тўғри келади. Эрозияланган қора тупроқларнинг умумий
биологик фаоллигини ўртача деб баҳолаш мумкин.
Ўзбекистон тупроқларининг микробиологик фаоллигига оид
тадқиқотлар Т.Х.Хожиев [2.95; 151-153-б.; 2.96; 23-30-б.],
Б.Ю.Юсупов [3.75; 21-б.], Л.А.Гафурова ва бошқалар [3.17; 44-б.;
3.18; 95-б.; 2.20; 143-145-б], Х.Э.Юлдашева [3.77; 42-б.],
Х.Т.Рискиева ва бошқалар [2.71; 43-45-б.], У.И.Рузметов [2.72; 201-
202-б.; 3.55; 28-б.], М.Э.Саидова [2.74; 82-84-б.; 2.75; 120-122-б.;
2.76; 222-225-б.; 3.56; 28-б.] ва бошқалар томонидан олиб борилган.
Ушбу илмий ишларда текислик тупроқларида тарқалган
микроорганизмларнинг миқдорий таркиби ва уларнинг тупроқ
9

