Page 6 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 6

И-Боб. ДЕГРАДАЦИЯГА УЧРАГАН ТУПРОҚЛАРИНИНГ

                     БИОЛОГИК ХОССАЛАРИ ВА МАКОН-ЗАМОНДА
                          ЎЗГАРИШИНИНГ БИОДИАГНОСТИКАСИ


                    1.1-§ Тупроқ биологик фаоллигининг энг информатив
                 кўрсаткичлари ва уларга тупроқ-экологик омилларининг
                                                     таъсири


                    Тупроқнинг  биологик  фаоллиги  тушунчасини  аниқлашда
            турлича  ёндашувлар  мавжуд.  Д.С.Орлов  фикрича  –  биологик
            фаоллик          тупроқда         кечадиган         биологик          ва     биокимёвий

            жараёнларнинг            жадаллигини           акс      эттиради        [3.48;      303-б.].
            Д.Г.Звягинцев  –  биологик  фаоллик  тупроқ  хусусиятлари,  унинг
            микробиологик,  физиологик,  биокимёвий  хоссалари  ва  уларнинг

            ҳолатини  характерлайди,  дея  таърифлайди  [3.26;  448-б.].
            В.Ф.Вальков  эса  [2.14;  32-37-б.]  биологик  фаолликка  тупроқ
            шаклланишининг  абиотик,  биотик  ва  антропоген  омиллари

            мажмуаси  ҳосиласи  сифатида  қарайди.  Унинг  таърифига  кўра:
            «Биологик фаоллик тупроқдаги фито-, зоо-, микробиоценозлар ҳаёт
            фаолияти  маҳсулотлари    (гумус  ва  ферментлар  билан)  ва  тупроқ

            муҳитининг абиотик компонентлари (тупроқнинг гранулометрик и
            структура элементлари, физикавий ва сув хоссалари, тупроқ муҳити
            рН,  сингдириш  хусусияти  ва  бошқалар)  билан  бир  бутун  тизим
            ҳисобланади».  Бундан  ташқари,  муаллиф  кўрсатишича,  тупроқ

            биологик фаоллигининг ўзгаришига антропоген омил (ўғит қўллаш,
            қўриқ ерларни ўзлаштириш, тупроқнинг оғир металлар, пестицидлар
            билан  ифлосланиши  ва  бошқалар)  катта  таъсир  кўрсатади.  Шу

            сабабли тупроқнинг биологик фаоллиги тупроқдаги жараёнларнинг
            шаклланиши  ва  боришида  ёки  тупроқлар  деградациясида  муҳим
            аҳамиятга эга.
                   Тадқиқотчилар олдига қўйган мақсадидан келиб чиққан ҳолда

            тупроқнинг актуал ва потенциал биологик фаоллигини тавсифловчи
            у ёки бу кўрсаткичлар мажмуасидан фойдаланади. Актуал биологик
            фаоллик  –  тўғридан  тўғри  дала  шароитида  аниқланади  ва  табиий

            шароитда          тупроқда        кечадиган         биологик,         биокимёвий           ва
            микробиологик  жараёнларнинг  реал  шароитдаги  жадаллигини
            кўрсатади.  Актуал  биологик  фаолликнинг  кўрсаткичларига

            тупроқнинг          нафас        олиши,       азотфиксация,           денитрификация,
            целлюлозани             парчаланиши,              эркин         аминокислоталарнинг


                                                          5
   1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11