Page 5 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 5
ҳар томонлама тадқиқ этиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар
амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар
стратегиясида «...суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини
янада яхшилаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига
интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган
2
замонавий агротехнологияларни жорий этиш» бўйича муҳим
вазифалар белгилаб берилган. Бу борада тупроқларнинг биологик
ҳолатини баҳолашда унинг диагностик кўрсаткичлари, яъни
микроорганизмлар, ферментлар фаолияти ва нафас олиш
жадаллигининг кўламини муайян физик-географик шароитларда
ўзгариш динамикасини ўрганиш асосида деградацияга учраган
тупроқлар унумдорлигини ошириш долзарб масалалардан
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилда 31
майдаги ПФ-5065-сон «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан
оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва
картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари
юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2019 йил
17 январдаги ПФ-5635-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва
ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат
дастури тўғрисида»ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2022 йил 10 июндаги «Ерлар деградациясига қарши
курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги 277-сон Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли
бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни
амалга оширишда ушбу тадқиқотлар муайян даражада хизмат
қилади.
2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-
сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида»ги Фармони
4

