Page 9 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 9
хослигини ва тоғ тупроқларининг специфик хусусиятларини
ифодалайди. Аниқланишича, актиномицетларнинг таксономик ранг-
баранглиги тоғ қора тупроқларга нисбатан типик қора тупроқларда
кўпроқ намоён бўлади.
Маълумки, тоғ минтақаларида тупроқлардаги микробиологик
жараёнларга экологик омиллардан бири тупроқ эрозияси, текислик
ва чўл минтақаларида эса шўрланишсезиларли салбий таъсир
кўрсатади.
Л.Ю.Косинова, Н.И.Гантимурова, А.А.Танасиенко [2.42; 72-
78-б.] ларнинг таъкидлашича, эрозия хавфи бор ерларни
микробиологик фаоллигини ўрганиш тупроқ ҳосил бўлиш
жараёнларини барқарорлаштириш, ердан фойдаланиш ва атроф-
муҳитни ҳимоялашга қаратилган эрозияга қарши технологияларни
ишлаб чиқишнинг илмий асослаш имконини беради.
С.Т.Артамонова ва бошқаларнинг [2.7; 159-166-б.] тадқиқот
натижаларига кўра, эрозияланган қўриқ, суғориладиган майдонлар
ва маданий яйловларни микробиологик текшириш микроблар
туркумини ўзгариши ва уларни тупроқ ҳосил бўлиш ҳамда биологик
тозаланиш жараёнларидаги иштироки ҳақида тасаввурга эга бўлиш
имконини беради. Муаллифни фикрича, экология нуқтаи назаридан,
деҳқончиликнинг барча тизими тупроқ унумдорлигини оширишга ва
тупроқни ҳимоялашга қаратилмоғи лозим.
Е.Лей Рутҳ ва бошқалар [3.101; 111-117-б.] АҚШнинг Калорадо
штатидаги баланд тоғ минтақасида тарқалган эрозияланган
тупроқларда 2 функционал гуруҳга мансуб микроблар биомассаси
томонидан ўрганилди. Ўрганилган тупроқлар она жинси, тупроқ-
иқлим шароити ва экспозицияси бўйича бир-бирига ўхшаш, лекин
улардаги органик моддалар миқдори ва биологик фаоллигига кўра
турли чегараларда фарқланади. Муаллифларнинг фикрича, бу ҳолат
эрозион жараёнлар билан боғлиқдир.
Е.В.Патрушева ва Н.В.Велигонова [2.61; 217-219-б.] лар ўз
тадқиқотларида эрозияланган типик қора тупроқларнинг
микробиологик таркибини ўргандилар. Тадқиқот натижаларига
кўра, микроорганизмларнинг энг юқори миқдори 0-20 см қатламга
тўғри келади ва тупроқ профили бўйлаб чуқурлик сари кескин
камайиб боради. Бу ҳолат устки қатламнинг озиқа элементлари
билан таъминланганлиги, қулай аэрация режимига эгалиги ва
бошқалар билан изоҳланади.
8

