Page 13 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 13
фаолияти натижасида содир бўлади. Ферментлар тупроққа
микроорганизмлар ҳаёт фаолияти жараёнида тушади, уларнинг бир
қисми тупроқнинг қаттиқ фазасида тўпланади [2.46; 863-866-б.; 3.15;
275-б.].
Тупроқ ферментлар турли-туманлиги ва ферментатив пули
бўйича энг бой тизим ҳисобланади [3.34; 404-б.].
Ҳозирги вақтда тупроқда 900 дан ортиқ хил ферментлар
борлиги аниқланган [3.29; 416-б.]. Улар тупроқдаги энергия ва
моддаларнинг трансформацияси билан боғлиқ муҳим – оксидланиш-
қайтарилиш реакциялари, гумус моддаларини синтези ва
парчаланиши, органик бирикмаларнинг гидролизи каби
жараёнларни катализлайди [1.7; 252-б.].
Шу жумладан: каталаза, уреаза, инвертаза, фосфатаза,
пероксизада, полифенолоксидаза, дегидрогеназа ва бошқалар тупроқ
таркибидаги асосий ферментлар сифатида ўрганиб келинмоқда.
Тупроқ энзимологияси тупроқшунослик фани соҳасида янги тармоқ
ҳисобланади. Бу тупроқда мавжуд бўладиган биокимёвий
жараёнларни ҳар томонлама ўрганиш имконини беради.
Ф.Х.Хазиевнинг [3.69; 190-б.] таъкидлашича, ферментлар
фаоллиги тупроқнинг функционал ва кўп омилли биологик тавсифи
бўлиб, у тупроқ хоссалари ва экологик омилларга боғлиқ бўлади.
Тупроқ жараёнларида ферментларнинг функционал аҳамияти, шу
жумладан табиий ва антропоген омилларнинг турли ферментлар
фаоллигига таъсирини ўрганишга қаратилган тадқиқотлар Купревич
[3.35; 275-б.], Галстян [3.15; 275-б.], Абрамян [3.2; 36-б.; 2.3; 70-82-
б.], Казеев ва бошқалар [1.8; 204-б.; 3.28; 350-б.], Даденко [3.19; 65-
71-б.], Росс [3.118; 86-б.], Панчолй, Риcе [3.111; 536-б.], Бурнс [3.82;
254-б.], Куперман, Cарреиро [3.98; 152-164-б.]; Бадиане ет ал., [3.80;
229-238-б.], Киллҳам, Стаддон [3.97; 391-405-б.], Спеир, Росс [3.121;
407-431-б.], Cалдwелл, [3.83; 637-644-б.] ва бошқалар томонидан
олиб борилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ферментлар фаоллигига
тупроқ-иқлим шароитларининг таъсири батафсил ўрганилган.
Тупроқнинг гидротермик режимини аниқловчи иқлим шароитлари
тупроқда кечадиган биокимёвий жараёнларни бошқаришда муҳим
омиллардан ҳисобланади. Бу борада олинган маълумотлар асосида
якдиллик бўлиб, ферментлар фаоллиги гидротермик шароитларга
боғлиқ равишда йил фаслларига бўйича ўзгариб туради [2.18; 177-
181-б.; 3.13; 30-71-б.; 3.110; 29-33-б.]. Ушбу манбаларнинг
12

