Page 20 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 20
тадқиқот объекти ҳисобланган Сурхон-Шеробод воҳаси
тупроқларида микроорганизмларнинг миқдори, тупроқ нафас олиш
жадаллиги ва ферментлар фаоллигига эрозия ва шўрланиш
жараёнларининг таъсири, уларнинг мавсумий динамикаси, тупроқ
типи ва типчалари бўйича ўзгариши етарли даражада ўрганилмаган.
1.2-§ Тупроқ қоплами деградациясини баҳолаш ва
хариталашнинг замонавий усуллари
Маълумки, тупроқ деградацияси бутун дунёда глобал
муаммолардан бири ҳисобланади ва анчадан бери кўпгина
тадқиқотчиларнинг диққат марказида туради. Тупроқларнинг турли
деградация жараёнларига учраши натижасида йилига дунё бўйича
қишлоқ хўжалик ерларининг 6 млн гектари яроқсиз ҳолатга келиб
қолмоқда [3.79; 69-94-б.]. Қишлоқ хўжалик нуқтаи назаридан
ерларнинг деградацияга учраши тупроқларнинг ишлаб чиқариш
хусусиятининг пасайиши, яъни инсонлар ва чорва моллари учун
биомасса ёки ҳосилдорликни камайиши билан аниқланади.
Экологик нуқтаи назардан эса ерларнинг деградацияланиши
деганда, ер усти экотизимига зиён етказилиши тушунилади [2.53;
230-б.; 3.88; 1123-1131-б.]. Либерти анд ет ал [3.100; 333-343-б.]
маълумотларига кўра, деградациянинг намоён бўлиши мураккаб
табиий ва антропоген омилларнинг ўзаро таъсири натижасида юзага
келади. Ер шарининг турли минтақаларида рўй бераётган тупроқ
деградациясининг асосий типларига - шўрланиш, зичланиш,
ботқоқланиш ва сув эрозиясини киритиш мумкин [3.88; 1123-1131-
б.].
А.Эргашев, И.Акрамова, Г.Якубов, Н.Тураева, Х.Уринова
[2.105; 37-40-б.] ларнинг келтириб ўтишича, ФАО ва ЮНЕП
маълумотига кўра, ҳозирги кунда ер шари бўйича ер майдонлари
турли омиллар натижасида деградацияга учраган:
2
5 800 000 км дан кўпроқ ер майдони тропик ўрмонларни
кесилиши натижасида;
2
6 800 000 км дан ортиқ ерлар чорва молларини тартибсиз
боқилиши натижасида;
2
1 095 000 км ер майдони шаҳар, йўл ва индустриал
объектларнинг қурилиши натижасида;
19

