Page 111 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 111
РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР
зарияни янада релевант ва ҳақиқатнамолаштиришга ҳаракат қилдим.
шунинг учун қарорларимдан бири қуйидагича жаранглаган: агар ки-
шиларда, иқтисодчиларга нисбатан ахборотлар манбалари тўплами
кенгроқ бўлса, у ҳолда ахборотларнинг умумий манбалари асосида
уларнинг тахминлари башорати маълум ахборотлар манбалари тўп-
лами асосида ҳақиқий башоратларга монанд бўлиши лозим. Маълум-
ки, кишилар қандайдир ҳисоб-китоблар қилмайди, лекин ҳақиқатга
яқин бўлади, бу эса, улар бундан-да яхши иш қила олишларини
англатади. ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
кэмпбелл: Бу, уларда баҳоланадиган авторегрессиялар мавжуд-
лигига ўхшайди.
шиллер: Ҳа, мутлақо тўғри.
кэмпбелл: Лекин буни, улар ҳаддан ташқари кўп ўқишига тан-
қидий жавоб деб бўлмайди.
шиллер: Бу улар ҳақиқатда қандайдир ҳисоб-китобларни амалга
оширишга йўл қўйишдан озод қилишини англатади. Фойдали қўйилган
пулларда авторегрессия мавжуд эмас, лекин уларни бажарган кишилар
маълумотларга кўпроқ эътибор қаратишган, шунинг учун ўзларининг
шахсий услубларидан фойдаланган ҳолда улар авторегрессия ёрдамида
қилинганга нисбатан кўпроғини бажара олганлари ҳақиқатга яқинроқ.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу фақат ғоя эди. Мен ўзим учун рационал
тахминлар назариясини янада ҳақиқатга яқинроқ қилишга ва уни янада
асослашга ҳаракат қилдим. Диссертациямда мен қуйидаги мисолни кў-
риб чиқишга ҳаракат қилдим, бунда фоиз ставкаларининг вақтинчалик
тузилишидаги ўзгаришлар инвесторларда шундай имкониятлар мавжуд
бўлсагина биз кутганимизга мос келади.
Ундан ташқари, ўзимнинг диссертациям учун мен функцияларнинг
силлиқлиги априорлигидан иборат тақсимланган лагларни баҳолаш
усулини яратдим (Shiller, 1973). Мен тақсимланган лаглар мавзу-
сини жуда муҳим деб ҳисоблаганман, бинобарин, ўзаро иқтисодий
алоқаларда ҳеч нарса шундай рўй бермайди ва лаглар ҳам вақт жиҳатдан
тақсимланган бўлиши мумкин. кичик ўзгарувчилар самараси лаг мав-
жуд бўлганда ўсиши мумкин, кейин эса симптомсиз нулга тенглашти-
рилиши мумкин, лекин лаглар учун мавжуд эконометрик назариялар
ҳаддан ташқари баҳсли бўлган ва мен ишонқирамаган ўзаро алоқалар
ҳам баҳоланган. Энг ёмони, улар ҳар чораклик маълумотлардан фой-
даланишда битта ягона чораклик лагни ва бир йиллик маълумотлар-
дан фойдаланишда йиллик маълумотларни белгилай олганлар, бунда
111