Page 116 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 116

РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР

                  кэмпбелл: Давом этамиз. Сиз магистратурани тамомладингиз.
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               Миннесота  университети  сизнинг  биринчи  иш  жойингиз  бўлди.
               Ўша вақтда нима юз берди?
                  шиллер: У ерда мен билан Том Саржент, крис Симс каби ажойиб
               инсонлар ишлади. Лекин, бу ҳаётимдаги илмий карьерам нуқтаи наза-
               ридан энг ўпирилиш даври бўлди. Бир неча йил давомида мен биронта
               ҳам мақола чоп этмадим. шунда шахсий ҳаётимда нимадир қилишим
               керак деб ўзимга-ўзим айтдим. Бўлажак турмуш ўртоғим Жинни билан
               учрашган вақтимни энг катта ютуғим деб ўйлайман. Бахтли турмуши-
               мизга ҳозир 27 йил бўлди.
                  кэмпбелл: Кейин ортиқча расмиятчилик мавзусига қўл урдин-
               гизми?
                  шиллер: Мен вақтинчалик таркибга татбиқан рационал тахминлар
               модели тўғрисида ёздим, лекин узоқ муддатли фоиз ставкаларига нис-
               батан жиддий ўзгаришлар сабаби устида бош қотириб, бунга бошқача
               таъриф излай бошладим.
                  кэмпбелл: Биринчи ишим узоқ муддатли фоиз ставкалари мавзу-
               сига бағишланган эди (Shiller, 1979).
                  шиллер:  Менга  узоқ  муддатли  ставкаларнинг  ўзгариши  нафақат
               рационал сабабга эга бўлиши аниқ ва реал туюлади.
                  кэмпбелл: Сиз ушбу таҳлилни фонд бозорига қай тарзда ўтказа
               олдингиз?
                  шиллер: Бу – жуда оддий. вақтинчалик тахминларга татбиқан ра-
               ционал тахминлар назарияси, бу – жорий қийматга келтириш модели-
               дир ва фонд бозорига татбиқан самарали бозорлар назарияси ҳам жорий
               қийматга келтириш моделидир. Фонд бозори ортиқча расмиятчиликни
               намоён этиши учун яна бир энг яхши мисол бўлиши мумкин деб ўйлай-
               ман. Фонд бозорининг яна бир афзаллиги у ерда кўпроқ зарур маълу-
               мотларни тўплаш мумкинлигидан иборат. Мен Фонд коулз маълумот-
               ларини кузатдим ва 1871 йилдан бошлаб нарх, дивиденд ва фойда учун
               динамик қаторларни қурдим. Бу айнан керагидир, жорий қиймат билан
               ўзаро алоқа бу йилларга тарқалиши маълум эди.
                  кэмпбелл:  Сиз  ўзингизнинг  илмий  карьерангиз  аввалида  ўтган
               йилларнинг  молиявий  ахборотларини  ўрганиш  билан  шуғулланга-
               нингиз жуда қизиқ. Маълумки, Жереми Сижел шунга ўхшаш фао-
               лият билан шуғулланган. Сиз буни у билан муҳокама қилганмисиз?
                  шиллер: Ҳа, албатта. кўпчилик қисқа вақт учун танланган маълу-
               мотлардан  фойдаланиш  илмий  характерга  эга,  бинобарин,  улар  пух-
           11
   111   112   113   114   115   116   117   118   119   120   121