Page 118 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 118
РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР
интилувчи кузатишлар частотаси сифатида мезонларнинг кучлили-
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ги бўйича монтекарлча тадқиқот намоён этилган ишни ёздик (Shiller,
Perron, 1985). Биз кўриб чиққан ишда қувват кузатишлар миқдори си-
фатида чексизликка интилмайди. кейинроқ Пьер Питер Филлипс би-
лан ҳамкорликда буни тасдиқловчи яхлит назарияни яратдик (Perron,
Phillips, 1988). шунингдек, мен яна бир талабам андреа Белтратти
билан активлар нархи ўртасидаги ортиқча ковариацияни кўриб чиқиш
учун ортиқча расмиятчиликни қўллаш чегараларини кенгайтириш-
га қаратилган ҳамкорликдаги ишимиз тўғрисида ҳам эслатиб ўтишни
хоҳлардим.
кэмпбелл: Бугунги кунда ортиқча расмиятчилик соҳасида 20
йил аввал қилинган ишларга назар солган ҳолда бу молия соҳасига
қандай таъсир этади деб ўйлайсиз?
шиллер: Самарали бозорлар нуқтаи назаридан ортиқча сансалор-
лик, айниқса, муҳим мавҳумликдир деб ҳисоблайман. У самарали бо-
зорларнинг эҳтимолий барбод бўлишига урғу беради.
кейинроқ хулқ-атвор молиялари пайдо бўлди, лекин бунинг асо-
сий сабаби нимада эканини билмадим. ортиқча сансалорлик бошқа
мавҳумликлардан сезиларли фарқ қилади. «Душанбанинг самараси»
сингари ёки «январ самараси» каби бундай мавҳумликлар ва бошқалар,
менимча, асосий эмас. Фаманинг «Самарали капиталлар бозори»ни
очинг («Efficient Capital Markets») (Fama, 1970), у моделнинг бирор-
бир башоратларига зид келувчи бироз оғишиш натижаси кўринишида-
ги мавҳумликлар ҳақида қайд этиб ўтган. Лекин сиз, оғишишлар айнан
ортиқча сансалорликнинг сабаби деб ўйламасангиз керак. оғишишлар
секинлаштиради ёки силлиқлайди, сансалорлик эса маълум даражада
ортиқча ҳолат. шунингдек, бу кишилар бозорга боқиб ҳис этадиган
сезиш туйғуларига мос келади, шунинг учун мен ушбу туйғуларнинг
илмий асоси борлигини кўрсатиб ўтишни хоҳлардим.
кемпбелл: Келинг, хатти-ҳаракат молияси, яъни сизнинг ил-
мий карьерангиздаги энг муҳим мавзулардан бирига ўтамиз. Сиз ўша
даврда маълум нарсаларга ўзига хос муқобил нуқтаи назарни ярат-
гансиз. Агар ортиқча волатиллик сиз Франко раҳбарлиги остида
ёзган диссертациянгиз дебочаси бўлса, у ҳолда ушбу мавзуни ишлаб
чиқишда нима туртки бўлди?
шиллер: 1974 йилда мен Жинни билан танишдим. У билан турмуш
қурганимиздан сўнг Жинни ҳам Пенсильвания университети яқинида
жойлашган Делавэр университетининг Психология бўйича дастурига
11