Page 122 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 122

РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР

                  кэмпбелл: Шу тариқа ўз-ўзингизга таъсир ўтказа оласизми?
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
                  шиллер: Ҳа, бу тахминан шундай кўринишга эга бўлса керак. Сиз
               ҳам кундалик тутасизми?
                  кэмпбелл: Йўқ, лекин бу мен учун ҳам зарур бўлса керак.
                  шиллер:  Менинг  фикримча,  шу  тариқа  –  фикрларимни  ёзиб  бо-
               риб,  уни  ҳаётга  тарғиб  этган  ҳолда  ўз  ғояларимни  такомиллаштира-
               ман. Йўқса, мен уларни унутиб қўйишим мумкин. У ғояларни мулоҳаза
               қилиш  жараёнига  тизимли  ёндашиш  ва  уларни  ҳаётга  татбиқ  этиш
               учун қарорларни мослаштиришга ёрдам беради. Бу ўзимнинг аввалги
               ғояларимни ёдда тутиш имконини яратади.
                  кэмпбелл:  1980-йилларнинг  охирида  сиз  сўровлар  услуби  усти-
               да  ҳам  иш  олиб  бордингиз.  Сиз  1987  йилда  ҳам,  яъни  қимматли
               қоғозлар бозоридаги инқироз вақтида ҳам сўров ўтказганингиз ёдим-
               да. Кўплаб иқтисодчилар масалаларга жуда скептик эди. Бу Жин-
               нининг саъй-ҳаракатларими?
                  шиллер: Балки, бу – Жиннининг таъсиридир. У тадқиқотнинг бу
               йўналиши, карьерам нуқтаи назаридан, деярли ҳеч қандай маънога эга
               эмаслиги, лекин мен бунга қаттиқ ишонганимга қарамай, мени қўллаб-
               қувватлади.
                  Милтон Фридманнинг «ижобий иқтисодий назариялар шарҳлари»
               («Essays in Positiv Economics», 1953) ёдимда, у кишиларнинг шахсий
               иқтисодий мотивларига нисбатан фикрларига ишонишга қарши чиқди.
               Психологлар орасида буни бажармаслик керак деган фикрлар ҳам уч-
               райди. кишилардан буни нима учун қилганларини сўрамаслик ва улар-
               нинг жавоблари эвазига соф танга олмаслик лозим. Бу иқтисодиёт эмас,
               лекин психология ҳам эмас.
                  Бошқа томондан, Милтон Фридман каби иқтисодчилар, бу сўров-
               лардан  фойдаланишнинг  ягона  имконияти  деб  ҳисоблаб,  унинг  эва-
               зига  иқтисодчилар  фақатгина  расмий  оптималлашган  моделларга
               таянишлари  мумкинлигини  маслаҳат  беришган.  Ундан  ташқари,  бу
               статистик  маълумотлар,  яъни  нарх  ва  бошқа  миқдорий  ахборотдан
               фойдаланиш  асосида  тест  ўтказиш  имкониятидир.  Лекин,  менимча,
               иқтисодчилар қандайдир ваккумда яшайдилар. одатда, кишилар бирор-
               бир  ҳаракатларни  нима  сабабдан  амалга  оширишлари,  иқтисодчилар
               эса буни инкор этишларига жуда оддий изоҳлар мавжуд. Биз кишилар
               нима қилаётганликларини – уларнинг эътибор ва тахминлари жамла-
               ниш нуқтасини топиш учун билишимиз, лекин улар айтаётганларини
               борича қабул қилмаслигимиз лозим.
           122
   117   118   119   120   121   122   123   124   125   126   127