Page 127 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 127

РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР

           диссертациясини ёзди ва уни суръатлар бозорида қўллади. Ҳозирда у
           Йелдаги ҳамкасбим бўлиб, университетдаги Халқаро молия марказини
           бошқариб келмоқда.
              Биз Чип билан индекслар билан боғлиқ бирор бизнес ҳақида ҳатто
           ўйлаб  ҳам  кўрмадик,  лекин  тўртта  шаҳар  учун  кўчмас  мулк  баҳоси
           индексларига  боғишланган  мақоламизни  чоп  этдик.  кейин  эса  ушбу
           индекслардан  фойдаланган  ҳолда  бир  оиланинг  уй-жой  баҳоси  учун
           самарали бозорлар гипотезаси тестини ўтказдик (Case, Shiller, 1989).
           Биз уй-жой нархларига таъсир этувчи мавжуд омилларни топдик. Ме-               ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           нинг хавотирларим, биринчи бор микроскопга қараган Левингукнинг
           хавотирларига ўхшар эди. Биз ўз схемаларимизда кўчмас мулк нарх-
           ларида нима юз бераётган, акциялар котировкасидан фарқли ўлароқ,
           уларнинг  текис  динамикасини  кузатдик.  кишилар,  бу  нархларнинг
           сустлашиши эканлигини ҳиссий тарзда тахмин қилишлари лозим эди,
           лекин улар, аслида, ҳеч қачон уни кузатишмаган. Ҳеч ким экономет-
           рик усуллардан фойдаланмай, алоҳида уйлар баҳосига нисбатан ахбо-
           рот шовқини ва уй-жой объектлари савдолари тўғрисидаги маълумот-
           лар ассиметриклиги туфайли уй-жой нархларининг ҳақиқий ҳолатини
           кўра олмайди.
              Талабам аллан вайс кўчмас мулк нархлари индексини тузишни биз-
           несга айлантириш мумкин деб ўйларди. У компанияга асос солгач, бар-
           ча қийинчиликларни бошдан кечирди – кўз олдида ҳеч қандай қойил
           қоларли  ҳолат  кўринмади.  Мен  маслаҳатчи,  ҳатто,  ундан-да  яқинроқ
           эдим. Мен барча иқтисодий ҳисоб-китобларни амалга оширдим ва ком-
           пания ҳозирги кунга қадар фойдаланиб келаётган индексларни тузиш
           учун компьютер дастурини тайёрладим.
              аллан ва Чип билан бирга индексларимизнинг амалий татбиқи усти-
           да ишладик. Уччаламиз, фьючерс биржалари ва кўчмас мулк соҳасида
           хатарларни  ҳисоб-китоб  қилиш  ва  бошқариш  учун  бозорни  яратиш-
           га  ҳаракат  қилган  ҳолда  хатарларни  бошқариш  билан  шуғулланувчи
           бошқа компаниялар бўйича беллашувларни амалга оширдик.
              Бу жуда қизиқ тажриба эди. иқтисодчи-олим учун бизнес, бу – яхши
           амалиёт. аллан компанияга тегишли бўлган барча ҳолатларни мен би-
           лан  муҳокама  қилар  эди.  Бошланишида  биз  аллан  билан  ишчиларга
           маош  бериш  учун  компаниямиз  шахсий  пулларини  сиқишга  мажбур
           бўлганмиз, шунинг учун биз бизнес оламининг барча «ажойиботлари-
           ни» бошдан кечирганмиз дея оламиз. Бу менинг иқтисодиётга бўлган
           муносабатимга ҳам таъсир этган деб ўйлайман.
                                                                                       12
   122   123   124   125   126   127   128   129   130   131   132