Page 129 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 129

РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР

           бизнинг,  дивидентларнинг  келажаги  тўғрисидаги  янги  ахборотларга
           тегишли ҳамда келгуси тушумлар тўғрисидаги ахборотларга тегишли
           маълумотларнинг декомпозициясига олиб келди.
              кэмпбелл: Бу ҳамкорликда ишимизнинг яна бир қисми эди. Биз
           ишлаб  чиққан  логарифмик  линеаризация  вақт  жиҳатдан  ўлчана-
           диган фоиз ставкали жорий қийматларга келтириш моделини кў-
           риб чиқиш имконини берди (Campbell, Shiller, 1988). Сизнинг фоиз
           ставкаларига  нисбатан  логарифмик  линеаризациялаш  имконини
           берган «кенгайтириш» усулингиз билан келганингиз учун ўзингизга                ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           тегишлисини олишингиз лозим, мен улардан истеъмолга нисбатан
           фойдаланганман.  Тенгламани  логарифмик  линеаризациялаш  им-
           конияти  ғояси  асосий  бўлиб,  мен  уни  ошкора,  шаффоф  деб  қабул
           қилганман.
              шиллер: Бу бир неча ишларимни ёзишимга туртки бўлди.
              кэмпбелл:  Келинг,  ортга,  яъни  1990  йилнинг  охирларига  назар
           ташлаймиз.  Бизнинг  фонд  бозори  жуда  юқори  кўтарилиши  мум-
           кинлиги тўғрисидаги ғояларимиз халқчиллашгандан сўнг, бир неча
           йил давомида бозор ўсишда давом этди. 1998 йилга келиб биз, бозор
           хавфли даражада юқорилигини эълон қилган ишимизни чоп этдик.
           Биз уни «Journal of Portfolio Management» (Campbell, Shiller, 1998)да
           нашр этдик.
              шиллер: Биз нашр этиш учун тайёрлаб қўйган қўшма эълонимиз
           эди. Ўша вақтда биз илк бор кенг омма учун ушбу фикримизни баён
           қилдик. натижада, бизнинг шахсимизга аввалги фикрларимизга нисба-
           тан камроқ норозиликлар янгради.
              кэмпбелл: Ўша вақтда ўз фикрингизда мустаҳкам туришда би-
           рон  қийинчиликка  дуч  келмадингизми,  шуни  билишни  истардим.
           Менга  келадиган  бўлсак,  жуда  қийин  бўлган.  Сиз  ўз  фикрингизда
           мустаҳкам тургансиз ва буни «Иррационал оптимизм» номли ки-
           тобингизда ҳам қайд этиб ўтгансиз.
              шиллер: Бозор ва ўша вақтда биз бошдан кечирган иқтисодиётга
           нисбатан  жамоавий  хомхаёллар  мени  бунга  қарши  нимадир  ёзишга
           ундади. китобим 2000 йилнинг март ойида, яъни бозор айни чўққига
           чиққанида  чоп  этилди.  Бу  мен  учун  омадли  вақт  бўлди.  Буларнинг
           ҳаммаси тез орада тугашини ҳис этган ҳолда ушбу китобимни ёзишга
           киришдим.
              кэмпбелл: Ҳозир ёки ҳеч қачон деган ҳиссит биланми?
              шиллер: Мен бу китобни ҳаддан ташқари тезликда ёздим.
                                                                                       12
   124   125   126   127   128   129   130   131   132   133   134