Page 134 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 134
РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР
Мен, инфляция бўйича индексланган ўлчов бирлигини, истеъмол
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
нархи индекси асосида ётувчи истеъмол саватчасига ўхшаш «саватча»
деб аташни хоҳлардим. натижада, чекларни долларда эмас, балки «са-
ватчаларда» ёзиб бериш мумкин бўлармиди. айтайлик, 10 саватча учун
чек реал товарлардан ташкил топган 10 саватчани бериш кўринишига
эга бўлса, белги эса бундай чекни ёзган ҳолда улар айнан шу ишни ба-
жараётганликларини тушунишларига кўмаклашсин.
кэмпбелл: Бу қандайдир Ўрта асрларга қайтишга ўхшайди: у
даврда феодаллик бадаллари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари боч-
калари билан ўлчанган.
шиллер: иқтисодий назарияга келганда эса индекслар назария-
си иқтисодиёт назарияси ривожида муҳим таркибий қисм бўлиб, уни
амалиётда фаол қўллаш зарур деб ҳисоблайман. Бу жамиятга сезилар-
ли устунликлар бериши мумкин. Ҳисоб-китобларнинг индексланувчи
бирликлари маълум маънода Ўрта асрга қайтишдек кўриниши мум-
кин. Лекин, аслида, илғор назария мавжудлигида олдинга интилиш
бўлади.
кэмпбелл: Бошқача айтганда, келажакка қайтиш.
шиллер: Ҳа, айнан шундай. Бу янги электрон технологиялар би-
лан ҳам боғлиқ. ирвинг Фишер компенсацияланувчи долларни так-
лиф этган ҳолда трансакцияларни ўтказишни бизга нақд валюта зарур
деб таъкидлаган эди (Fischer, 1913). Мазкур ҳолатда валютанинг реал
қийматини мутлақ барқарорлаштиришни тушуниш мушкул бўлар эди.
ирвинг Фишерни индексация учун талаб қилувчи ҳисоб-китоблар ха-
вотирга солар эди: кишилардан газеталарни харид қилишда ҳар гал
мураккаб ҳисоб-китобларни ўтказишларини тахмин қилишнинг иложи
йўқ. У ушбу муаммонинг ечимини компенсацияланувчи долларда кўр-
ган эди. Ҳозирги кунда электрон пуллар ёрдамида буни амалга оши-
риш анча осон бўлди, бирликнинг реал қийматини индекс ёрдамида
аниқлаш мумкин бўлиб, у доимий ва автоматик равишда компьютер
орқали ҳисобланади. Ҳозирда кредит карталари, смарт-карталар мав-
жудлигида мураккаб ўлчов бирликларига эга бўлиш айни муддао, улар
тўғрисида мактабдаги болаларга сўзлаб берадилар ҳамда шу тариқа
тузиладиган шартномалар қулайроқ бўлиши учун иқтисодиётга мос-
лаштирилади. Бу мавзуларни мен «янги молиявий тартиб» китобида
баён этганман.
кэмпбелл: Сиз китобни эслатиб ўтдингиз, лекин бу тадқиқот
дастурининг бир қисмигина холос – рисклар тақсимотини яхши-
1