Page 139 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 139

РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР

           иқтисодчилар  мураккаброқ  иқтисодий  институтларни  яратиш  учун
           нима  қилиш  кераклиги  тўғрисида  ўйлашлари  лозим.  Биз  кўпроқ  мо-
           лиявий мухандислик ва зарур механизмларни яратиш соҳасида тадқи-
           қотлар ўтказмоқдамиз.
              Фикримча,  рискларни  бошқариш  назариясини  умумий  иқтисодий
           назарияга бирлаштириш учун кўп иш қилишимиз керак. Бу асосий на-
           зарияни  илгари  суриш  жуда  муҳим.  афсуски,  ҳозирги  илмий  ҳаётда
           шундай  йўналиш  мавжудки,  миллионлаб  кичик  чекинишлар  бирор
           катта  ишни  амалга  оширишга  тўсқинлик  қилади.  Мен  беминнат  ёр-          ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           дамчим  кэрол  коуплендга  ўз  вақтимни  тўғри  ташкил  этишда  ёрдам
           берганлиги ва бундай чекинишлардан сақлаганлиги учун миннатдор-
           чилик билдиришим керак. Ўз тадқиқотларини суиистеъмол қилмаслик
           учун ўзгаларнинг маслаҳати, шунингдек, ўз ички овозига қулоқ солиш
           керак.
              иқтисодчилар бажарадиган ишларнинг аксарияти жуда мавҳум. Мен
           уларга Миллий фондга (аҚш) таклиф киритиш эмас, балки амалиёт-
           да  фойдаланиш  мумкин  бўлган  ишлар  билан  кўпроқ  шуғулланишни
           маслаҳат берган бўлар эдим. Бизнинг назариядан амалиётда фойдала-
           ниш катта фойда келтириши мумкин.
              Фикримча,  кейинги  ўн  йилда  юқорида  баён  этганларимни  амалга
           оширишда  бошқаларга  ёрдам  бераман.  новатор  бўлиш  –  жуда  муш-
           кул иш, чунки бу илмий ҳамжамият вакилларига хос эмас. Бу бемаъ-
           ниликдек  туюлади.  аксарият  кишилар  ака-ука  райтлар  аэропланни
           лойиҳалаштиришга  уринганларида  уларни  бемаъниликда  айблашган.
           Ҳозирги  кунда  замонавий  самолёт  конструкторлари  жуда  ҳурматли
           кишилар  ҳисобланади.  иқтисодиётнинг  техник  қурилиши  ёки  би-
           рор-бир  лойиҳавий  жиҳатига  келганда,  биз  ака-ука  райтлар  ҳолатига
           тушамиз.
              шунинг учун яқин йиллардаги муҳим вазифаларимдан бири молия
           соҳасидаги инновацияларни қўллаб-қувватлаш бўлади. Ҳозирги кунда
           кўпгина таклифлар мен орқали ўтади. Улар деярли бир хил бошлана-
           ди: «Менда ғоя бор, лекин ҳеч ким бу ҳақда эшитишни истамаяпти»,
           баъзан ғоялар «бемаъни» бўлиши мумкин, лекин кўпинча жуда муҳим
           бўлади.

                                             Суҳбатни жон кэмпбелл олиб борди.

                                                            Гарвард университети,
                                                                    2003 йил 4 январь


                                                                                       1
   134   135   136   137   138   139   140   141   142   143   144