Page 136 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 136
РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР
шиллер: кўп нарсалар юз бермоқда ҳозир. Менга янги деривативлар
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
бозорини яратиш ёки рағбатлантириш орқали ижтимоий мақсадларга
янгича ёндашувни хоҳловчи кишилар қўнғироқ қилади. Бу ўз-ўзидан
содир бўлади.
кэмпбелл: Сиз фьючерс биржаларида ишловчи ёки бирор-бир
жиҳатдан Macro Securities Research (сиз ва Адан Вайс томони-
дан ташкил этилган компания) билан боғлиқ кишилар доирасида
суҳбатлашганингизда бундай ғояларни амалга ошириш йўлида тур-
ган тўсиқларни кўрасизми? Эҳтимол, сиз бозорларнинг муваффа-
қиятли ривожланишига тўсқинлик қилувчи чекловлар, инерция
тўғрисида кўпроқ билим олгандирсиз.
шиллер: алан, мен, энди эса, Macro Securities Research компа-
нияси директори Сэм Мазуччи ҳам кўп йиллар давомида рискларни
бошқариш тизимини яхшилашга интилганмиз. институционал инер-
ционлик тўғрисида бизга кўп нарча маълум.
Бу мен индексациянинг амалий тизимини ишлаб чиқишни қанчалик
хоҳлаганимнинг сабабларидан биридир. Биз уйлар қийматини суғур-
талаш механизмини яратиш борасида фикр юритгандик. Фьючерс бир-
жалари вакиллари билан учраша бошлаганимизда, уй эгалари учун ха-
тарларни бошқаришнинг оддий маҳсули уйнинг номинал қийматини
эмас, реал қийматини ҳимоя қилиш фикри туғилди. агар кишилар но-
маълум инфляция даражасида номинал қийматни суғурталасалар, улар
суғурталаш мавжуд бўлмаган вазиятга нисбатан реал қийматнинг куч-
ли тебранишига сабабчи бўлишлари мумкин.
кэмпбелл: Яқин кунларда сизнинг «Янги молиявий тартиб» ном-
ли китобингиз чоп этилди. Уни ёзиш ғояси қачон туғилган сизда?
Сиз бу китоб устида 1997 йилда ишлай бошлагансиз, сўнгра тўхта-
тиб қўйгансиз.
шиллер: 1993 йилда «Макробозорлар» китобини ёзганман. У ўта
технологик китоб бўлиб, бунда мен такрорий ўлчовлар ва дастлабки
расмиятчилик асосидаги индекслар тўғрисида фикр юритганман. Унда
янада кенгроқ мавзулар ёритилган. Мен институционал ўзгаришлар бо-
зорлар ва ҳаётимизга қай тариқа таъсир кўрсатиши ҳақида ҳам фикр
билдирганман. китоб The New York Times адабиётлар шарҳига кирган.
Менга шарҳловчи Питер Пассел қўнғироқ қилди ва кенг жамоатчилик
учун китоб версиясини тайёрлашим кераклигини айтди: «Бу математи-
ка китобхонни зериктиради – асосий ғояларни тушуниш учун кераги
йўқ унинг». Мен кенг жамоатчилик учун моҳиятан техник мавзуда ки-
1