Page 138 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 138

РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР

                  кэмпбелл: Турмуш қуриш мумкин, лекин ҳужжатларни муста-
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               қил равишда топшириш мумкин эди-ку.
                  шиллер:  Бу  жорий  солиқ  қонунчилигига  зид  эди.  агар  даромад
               солиғини  бошқариш  автоматлаштирилган  бўлганда  осонроқ  бўларди
               – тугмани босасиз ва турли шаклларни киритасиз. Бундай технология
               мавжуд эмаслиги туфайли Yale Tuition Payment Option компания солиқ
               декларацияси бланкидан фойдаланишга мажбур бўлди. янги китобим-
               нинг  мавзуларидан  бири  шундаки,  ҳозирги  кунда  технологиялар  шу
               қадар ривожланмоқдаки, институтлар янада мураккаб бўлиши керак.
                  кэмпбелл: Агар солиқ кодексига қаралса, бу юз бера бошлагани-
               ни кўрамиз. Солиқ кодекси мураккаблашиб бормоқда, чунки турли
               ҳисобларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлган.
                  шиллер:  Маълумки,  хатарларни  тўғри  бошқариш  учун  мурак-
               каблик  зарур.  Лекин  ҳар  ҳолда  ирвинг  Фишернинг  ишларидан  кўп-
               чилик  ҳайратланган,  у  новатор  эди.  У  индексланган  облигацияларни
               чиқаришга интилган. Унда иқтисодиётга амалий ёндашув мавжуд бў-
               либ, ҳатто сўровлар ҳам ўтказган.
                  кэмпбелл: Ҳақиқатданми, бундан бехабар эдим.
                  шиллер:  У  «Пуллар  иллюзияси»  китобида  Германияда  гиперин-
               фляция даврида дўкон эгалари орасида ўтказилган сўров ҳақида сўзла-
               ган. У нархларни нима сабабдан кўтарилганлигини сўрайди ва қарор
               қабул қилишда инфляция қандай ўрин тутишини тушунишмаган деган
               хулосага келади. Бу Йелдаги анъананинг бир кўриниши – иқтисодий
               сиёсат диққат марказида бўлган амалий тадқиқот ўтказиш.
                  айтганча,  «Мacroeconomic  Dynamics»  Йель  анъаналари  тўғриси-
               даги мақола-ку. Дэвид коландер мен ва Жим Тобин билан иқтисодиётда
               Йель анъаналари тўғрисида суҳбатлашдик (Collander, 1999).
                  кэмпбелл: Охирги савол. Келажак ҳақида сўзлашсак, истиқболли
               ҳисобланган тадқиқотлар учун – сиз ва фан учун кейинги 10 йил-
               да  бирор-бир  мавзу  борми?  Агар  ҳузурингизга  магистрант  келиб:
               «Тадқиқот  учун  соҳа  ёки  ғоя  изламоқдаман»  –  деса,  сиз  қандай
               маслаҳат берасиз?
                  шиллер:  Бундай  узоқ  давр  учун  ҳаракатларни  прогнозлаш  жуда
               мушкул ҳеч қачон мен ўз тадқиқотларимни олдиндан режалаштирма-
               ганман. Лекин бу масалада нима дейишни биламан.
                  Биринчидан,  эҳтимол,  аксарият  иқтисодчилар  ахборот  инқилоби
               туфайли  харажатлар  қанчага  камайди  деган  саволга  ҳеч  қандай  жа-
               воб беришмайди. Биз иқтисодчи сифатида бундан қандай фойдаланиш
               мумкинлиги  тўғрисида  ўйлашимиз  керак.  шунинг  учун  тадқиқотчи-
           1
   133   134   135   136   137   138   139   140   141   142   143