Page 137 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 137
РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР
тоб ёза олмайман деб жавоб бердим. натижада, бу ғояни яхши даврлар-
га қолдирдим.
Бир неча йил ўтди. Ўз талабам Стефано атанасулис билан бирга
бир қатор китоблар чоп этдим, уларда институционал модель маъно-
сида асосий рискларни бошқариш математик назарияси ғояси илгари
сурилган (Athanasoulis, Shiller, 2001). Биз сермаҳсул ишладик.
асосий рағбат шундаки, рисклар бошқарувидаги реал тўсиқларни
ҳал этишдан иборат. Бу китоб мени ҳақиқатда жуда тўлқинлантирди.
Лекин, унинг устидаги иш машаққатли кечганди. Бу китобдан фарқли ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ўлароқ «иррационал оптимизм» китобини деярли тўққиз ой давоми-
да ёзиб тугатдим. Гарчи унга 1987 йиллардаги қайдларим киритилган
бўлса-да, китобнинг асосий қисми тўққиз ой давомида ёзилди. «янги
молиявий тартиб» китобининг тайёрланиши қийин бўлиб, кўп вақт та-
лаб этди.
кэмпбелл: Китобингиз сўзбошисида айтганингиздек, сизга Йел-
даги 20 йил маълум тарзда таъсир этган.
шиллер: Мен Йелга Жим Тобин, Билл Брейнард, Билл нордҳаус
ва ўша пайтда ишлаган бошқа кишилардан ҳайратланганим сабабли
борганман. Брейнард ва Долбеарнинг (1971) мақоласида ҳаракатланиш
воситалари билан боғлиқ рискларни суғурталар тўғрисида фикр юри-
тилган. Бу ушбу мавзудаги илк иш эди. Тобин ўз тадқиқотларида ўзига
хос хатарларни суғурталаш тўғрисида фикр билдирмаган.
У кўпроқ институционал ўзгаришлар билан шуғулланган. У Йель
муқобили – талабаларга қарз бериш воситасида умр давомида моли-
явий рискларни бошқариш имконини берувчи дастурни яратди (Yale
Tuition Payment Option). Ташкил этиш миқёслари режалаштирилгани-
га нисбатан жуда оддий туюларди, лекин Тобин Йель университети
раҳбариятини уни яратишга ишонтирди.
кэмпбел: Бу университетга қимматга тушди, чунки дастур
бўйича катта тўловларни амалга оширган кишилар университетга
пулли хайриялар учун номзод эдилар. Бундай ҳисобрақамларни ол-
ганларида ғазабланишди ва пул беришдан бош тортдилар.
шиллер: Дастур ёпилди, қолгани қайтарилмаган қарзлардан «воз
кечилди». Режанинг баъзи камчиликлари ҳам бор эди. Бошқа муаммо
шунда эдики, тўловлар фойдага федерал солиқ шаклида белгиланган
эди. Талабалар кейинроқ турмуш қурганларида ўз турмуш ўртоқларини
солиққа тортиш масаласини ҳам ҳал этар эдилар. Улар буни кутишма-
ган, бу ҳолат адолатсизликдек кўринарди. кейинги масала юзага кел-
ган вазиятни қай тариқа ҳал этишдан иборат эди.
1