Page 142 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 142
КИчИК РОБеРТ ЛУКАС
ишга ўтди. Бундан ташқари, Чикаго университети иқтисодиёт факуль-
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
тети декани ва 2 семестр давомида «Journal of political economy»да Бош
муҳаррир лавозимларида ишлади. Лекин бунга қарамасдан, карнеги-
Меллондаги мен ва менинг ҳамкасбларим олий саноат бошқарув мак-
табида 1963 йилдан 1974 йилгача Роберт Лукаснинг профессор бўлиб
ишлаганини вақти-вақти билан эслаб турамиз. Бу оралиқда у ўзининг
муҳим илмий изланишларини чоп этиб, нобель мукофотига сазовор
бўлди. шунинг учун мен суҳбатдошимдан университетимизда ўтказ-
ган дамлари ҳақида бир неча савол беришдан ўзимни тўхтатолмадим.
кўпчилик тадқиқотчилар Лукаснинг ақл-заковатига, аниқ фикр юри-
тиши ва иш услуби, ўрганиши учун мавзуни тўғри танлаш қобилиятига
лол қолишарди.
Унинг ҳар бир лойиҳаси тагида муаммолар ечимини топишга бўлган
қизиқиши ва, шу билан бир вақтда, иқтисодий сиёсатда истиқболдаги
юксалиш жуда муҳим. Ўзининг тадқиқотларини Лукас ҳеч қачон муҳим
бўлмаган муаммо ечимига йўналтирмас эди, суҳбат давомида у буни
яна бир бор эслатиб қўйди. Ҳамкасблари ва яқинларининг таъкидла-
шича, Роберт Лукас бир сўз билан ўз фикрини баён этиш мумкин бўл-
ган пайтда 3 сўздан фойдаланмас, ҳар бир сўзни ўз ўрнида ишлатар
эди. Ушбу суҳбатимиз ҳам бунга ёрқин мисолдир. оддий амалиётдан
фарқли равишда, суҳбат олиш пайтида ишлатиладиган журнал, бу
суҳбат муҳаррирнинг рухсати билан масофа орқали электрон почталар
ёрдамида ташкил этилди. Ўйлаймизки, китобхонларга манзур бўлади.
Суҳбат олиш пайтидаги барча қийинчиликларга қарамасдан, ушбу иш-
дан мен ўзимга кўп нарса олдим ва бундан қониқиш ҳосил қилдим.
Маккаллум: Қачон ва қай тарзда Сиз иқтисодиёт билан
қизиқишни бошладингиз ва нима учун бу касбий фаолиятни танла-
дингиз, суҳбатимизни ушбу саволдан бошласак.
Лукас: етти ёки саккиз ёшлигимда дадам мендан сен эътибор
қилганмисан, неча хил компания юк машиналари бизнинг кварталга
келади деб сўрагандилар. Ўша пайтда юк машиналаридан бири Дари-
голд компанияси томонидан сут олиб келса, бошқаси Cарнатиондан ва
ҳ. Бизнинг ҳисобимиз бўйича кварталга 5 ёки 6 та компания номи ту-
ширилган юк машиналар қатнар эди.
ота-онам ҳам (1930-йилларда) мен каби эркин бозор фикрларини
ажрата олишар эди. Биз иқтисодиётни ақлий бошқариш керак деб ўй-
лар эдик ва бу қандай бўлиши мумкин, бу учун нима қилиш кераклиги
ҳақида ҳар куни кенг мулоқот қилар эдик.
1 2