Page 140 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 140
КИчИК РОБеРТ ЛУКАС
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
КИчИК
РОБЕРТ
ЛУКАС
1937 йилнинг 15 сентябрида Aмериканинг Вашингтон штатидаги
Якима шаҳрида туғилган. Роберт Эмерсон Лукас ва Жейн Темплетон
Лукаснинг тўнғич фарзанди бўлган.
Лукас Чикаго университети тарихида биринчи марта BA, яъни
Bachelor of Arts (санъат ва фан йўналишлари бўйича бакалавр) дастури-
ни тамомлаган. У 1959 йилда Калифорния штатидаги Беркли универ-
ситетида аспирант сифатида ўқиётганида молиявий сабабларга кўра,
Беркли шаҳрини тарк этади ва 1960 йилда Чикагога қайтиб, доктор-
лик диссертациясини ҳимоя қилади. Унинг «AҚШ ишлаб чиқаришида
меҳнат ва капитал ўртасидаги ўрнини босиш (1929–1958)» номли дис-
сертацияси Ҳ.Грегг Люис ва Дейл Йоргенсон раҳбарлигида ёзилган.
Лукас 1975 йилгача Карнеги-Меллон университетининг Олий саноат
маъмурияти мактабида (ҳозирги Теппер бизнес мактаби) дарс берди,
сўнг эса Чикаго университетига қайтди.
Лукас рационал кутилмалар назарияси тахминининг оқибатлари
бўйича олиб борган текширувлари билан танилган. Лукас (1972) рацио-
нал кутилмалар ғоясини динамик умумий мувозанат моделига кирита-
ди. Лукас моделидаги агентлар рационалдир, яъни мавжуд маълумот-
ларга асосланиб, улар келажакдаги нархлар ва миқдорлар тўғрисида
тахминларни шакллантиради ва ушбу кутилмалар асосида улар умр
бўйи кутилган фойдали дастурни максимал даражада ошириш учун
ҳаракат қилишади.
Шунингдек, у Милтон Фридман ва Эдмoнд Филлипснинг пулнинг
узоқ муддатли бетарафлиги ҳақидаги қарашлари учун назарияни асос-
лаб берди ва Филлипс эгри чизиғида тасвирланган ишлаб чиқариш ва
инфляция ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тушунтириб берди.
1 0