Page 135 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 135
РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР
лаш учун янги молиявий воситаларни илгари суриш вазифаси ҳам
мавжуд бўлган. Сизда макробозорлар бўйича Кларендон маърузалари
бўйича тайёрланган китоб ҳам бор эди (Shiller, 1993). Баъзи киши-
лар: «Бозорнинг ортиқча расмиятчилиги тўғрисида сўзлаган ўша
Боб Шиллер бир вақтнинг ўзида молия бозорларини кенгайтириш
ғоясини илгари сурмоқдами?!», дейишлари мумкин. Бу сизга қандай
таъсир этади?
шиллер: Бозорлар ортиқча расмиятчиликка эгалиги туфайли керак
эмас дейиш реал оламда юз бераётган ҳодисаларга ёндашувни ҳаддан ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
зиёд соддалаштириш демакдир. Ҳеч ким, шу жумладан, мен ҳам ортиқча
расмиятчилик туфайли фонд бозорларини ёпишни таклиф этмасди.
кэмпбелл: Аллан Блайндер фонд бозорини бир йилда бир марта
очиқ бўлиши керак деган фикрни билдирган эди.
шиллер: Бу «сунъий тўсиқлар» назариясини бироз ёдга солади.
Балки Жим Тобин буни маъқуллаган бўлармиди, лекин, ҳатто, Блайн-
дер ҳам бозорларнинг ёпилишига чорламайди. ортиқча расмиятчилик,
бу – фақатгина инсон хулқ-атвори ўзгарувчанлигига яна бир мисол. У
сизларни ҳайрон қилиши мумкин бўлган ҳисобларни олиб боришга
қодир, лекин, шу билан бир вақтда, ноўрин хатоларга йўл қўйиши мум-
кин. шунинг учун реал одамлар ишлаши мумкин бўлган ҳамма ишни
бажаришимиз лозим.
Масалан, самолётларда ўта ишончли тизимлар мавжуд. Улар учув-
чининг кичик хатоси туфайли ўз йўналишини ўзгартирмайди. Биз ҳам
ўз молиявий институтларимизни шу тарзда яратишимиз керак. албат-
та, муаммо бу ишни қандай бажаришдан иборат. инсонларнинг имко-
ниятларини қайта кўриб чиққан ҳолда атрофдаги ҳамма ҳодисаларни
ўзгартириш ва кишиларга ишни жуда яхши бажариш имконини бе-
риш зарур. аксарият одамлар ўз ҳаётини, ўз хатарларини бошқаришга
қодир. Биз бу ишни етарлича яхши бажариш имконини берувчи меха-
низмларни яратишни истаймиз, лекин стандарт воситалар тўпламини
ўрнатишни ҳам истаймизки, улар кишиларга ҳар қандай ҳолатда ҳам
нисбатан яхши турмуш кечириш имконини бериши керак.
шу тариқа, ортиқча расмиятчилик – инсон хатти-ҳаракатининг
вақтинча намоён бўлиши, бундай вақтинча ҳолат, аксинча, ҳатто уруш,
инқилоб кўринишида ҳам акс этиши мумкин, шунинг учун мен бозор-
ларнинг кенгайишини тўғри ҳодиса деб ҳисоблайман.
кэмпбелл: Сиз бозорларни кенгайтириш ва ўз компаниянгиз ва
маслакингиз кучи билан янгиларини яратишга интилгансиз.
1