Page 131 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 131
РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР
ланган, яъни кимдир китоб ёзади ва тўхташни хоҳламайди, кимдир бу
ишни ҳеч қачон қила олмасликдан қўрқади.
кэмпбелл: Бу қандай китоб эди?
шиллер: натижада, у «янги молиявий тартиб: XIX асрдаги ха-
тарлар» номини олган ва 2003 йилда чоп этилди. Мен 1997 йилда
унинг устида иш бошладим, лекин ярим йилдан сўнг уни четга олиб
қўйишга тўғри келди. яратганга шукрки, Питер Доэрти ёрдами би-
лан менда аввалги ғайрат уйғонди ва мен китобимни ёзиб тугатдим.
Доэрти «иррационал оптимизм» номли китобимга масъул муҳаррир ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
бўлди, шунингдек, у «янги молиявий тартиб» китобимга муҳаррирлик
қилганидан ҳам бошим осмонга етди. Жараённи нозиклик билан
бошқарган ҳолда, яхши муҳаррир якунланган ишни мукаммаллашти-
риши мумкин. шуни ҳам айтиб ўтишим лозимки, рафиқам Жинни
ҳам қўлёзмамни ўқиб чиқиб, ўзининг танқидларини айтди. Бундан
ташқари, у китобдаги ғояларни муҳокама қилиш босқичида менга
кўмаклашди.
кэмпбелл: «Иррационал оптимизм» кишилар фонд бозорини ту-
шунишларига қандай таъсир этган деб ўйлайсиз?
шиллер: Ҳар ҳолда китоб мен уни қандай тушунишимга таъсир
этди. Менинг барча ғояларим батафсил ёритилган ва бирлаштирилган.
Мен кўп йиллар мобайнида ўқиб-ўрганганларим, буларнинг ҳаммаси
бугунги кунга қанчалик мос келиши ҳақида ўйлаганман.
оммабоп китобни ёзишни мақсад қилмаган эдим. Баъзилар бу ки-
тоб ҳақиқатда оммабоп экан дейишган. Лекин бунинг сабаби мен китоб
мазмунидан фақатгина математикани олиб ташлаганим бўлиши мум-
кин. Бу сиз билан олиб борган ҳамкорликдаги ишларимиздан бирининг
хулосаси ёки ўзига хос мунозара кўринишига эга бўлган. «иррационал
оптимизм» деб номланган китобимда иккита тенглама мавжуд, лекин
улар китобнинг охиридаги фикрларда яширинган.
Қайсидир маънода, мен бу китобни ўзим учун ёзганман. Бу фақат
менинг нуқтаи назарим эди. У мен молиявий тадқиқотларни кенг ра-
курсда кўриб чиқаётган чоғимдаги ўйлаганларимни акс эттирган. шу-
нинг учун мен китобим оммавий адабиёт – «The New York Times»нинг
топ-варағига тушиб қолганини кўрганимда ҳайратда қолдим. академик
адабиёт учун бу мутлақо хос эмас. оммани янада кенгроқ жалб этиш
учун қилган ягона ишим – мен уни, авваламбор, ўзим учун қизиқарли
ҳолатда тайёрлашга ҳаракат қилдим.
Қайд этиш лозимки, иқтисодиётда нарсаларга кенг қарашлар асо-
сида ҳодисаларни тадқиқ этиш мумкин. иқтисодиёт бошқа фанлар-
1 1