Page 132 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 132
РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР
га ўхшамайди. Бунда барча ҳолатларни қисмларга бўлиб, ўрганиш
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
қийинроқ. кимёда бирор элементнинг маълум таркибини олишингиз
ва таҳлил қилишингиз мумкин, иқтисодиётда эса бунинг учун янада
кенгроқ лойиҳа (проекция) талаб этилади. иқтисодиётда кимёга нисба-
тан кўпроқ хатар мавжуд.
кэмпбелл: Сиз ҳақсиз деб ўйлайман. Девор қилиш учун кўп
ғишт лозимлигини уқтирувчи фан мавжуд, иқтисодиётда бундай
ғиштлар камроқ.
шиллер: Ҳа, бизда аҳолини қайта рўйхатга олиш бюроси тўплай-
диган маълумотлар, яъни пойдевор сифатида қуриш учун тайёрлан-
ган кўплаб ғиштлар мавжуд. кейин биз иқтисодчилар ушбу пойдевор
устига бирор супер қурилма, бирор-бир заиф иқтисодий моделларни
қўямиз.
кэмпбелл: Сиз иқтисодчилар қиладиганларнинг татбиқийлиги
тўғрисида гапиряпсизми? Молиявий инновацияларга киритиш мум-
кин бўлган баъзи ғояларингиз, амалиётда сўзсиз татбиқ этилиши
эҳтимолдан холи эмас. Сизнинг инфляциядан келиб чиққан ҳолда
индекслаштириш соҳасида қилганларингиз сингари...
шиллер: Бунинг бир қисмини сиз билан қайта ишлаганмиз.
кэмпбелл: Розиман. Ундан ташқари, илмий фаолиятингизни
бошлашда Жереми Сижел билан бироз вақт инфляция мавзуси ус-
тида иш олиб боргансиз. Шунинг учун сиз якка тарзда инфляция-
ни ўрганиш билан шуғуллангансиз. Ушбу мавзу билан шуғулланиш
фикри қаердан пайдо бўлди?
шиллер: Бу – мен жавоб бера олмайдиган бошқа масала. яна менга
ўргатганларига қайтаман. Физика фани устидан қилган хулосаларимдан
бири ўлчов бирлигини тўғри танлаш муҳимлигидан иборат. иқтисодий
таълимотлар тарихида бир қатор муҳим хатолар ўлчов бирликлари би-
лан боғлиқ бўлган.
иқтисодчилар капитални пул оқимлари билан адаштирган, XIX аср-
да юзага келган иш ҳақи фондлари назарияси бунга яққол мисол бўла
олади. Менинг Мичигандаги ўқитувчим шори Петерсон ҳам физика
ўқитувчиларим сингари ўлчов бирликлари тўғрисида алоҳида тўхта-
либ ўтган. Бизнинг аксарият узоқ муддатли шартномаларимизда дол-
лар – вақт ўтиши билан ўзгариб борувчи ўлчов бирлиги гавдаланади.
агар биз XIX асрда ҳам бу каби ўлчов тизимидан фойдалансак, ғалати
туюлмасмикан?
Бу каби ғоянинг пайдо бўлиш тарихи ҳам қизиқ бўлган. компенса-
цияланган долларни таклиф этган биринчи киши астроном Саймон
1 2