Page 130 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 130
РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР
кэмпбелл: Менимча, Жереми Сижел сизга туртки берган.
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
шиллер: Мутлақо тўғри. Мен ўз ишларим тўплами бўйича яна бир
«Бозор расмиятчилиги» («Market Volatility») номли китобни нашр этиш
тўғрисида ўйлаб турганимда Жереми янги китоб ёзишим кераклиги ва
бу айнан ўз вақтида бўлишини айтди.
Кэмпбелл: У «ўз вақтида» дедими, у ҳам бозор қайта баҳоланган
деб ўйлаган бўлса керак?
шиллер: шундай бўлса керак... қизиқ савол... у бу китобни ёзиш
вақти келди деб айтди. Фикримча, у менинг баъзи ғояларимни маъ-
қуллаган. орадан тўққиз ой ўтгач, яъни 2000 йилнинг март ойида «Wall
Street Journal»да унинг технологик компанияларнинг акцияларига
юқори нархлар тўғрисидаги мақоласи чоп этилди (Siegel, 2000). Ўша
вақтда у билдирган фикрлар менинг фикрларим билан мос эди, лекин
у ўз эътиборини маълум акциялар тури, яъни бутун бозорнинг эмас,
балки технологик компанияларнинг акцияларига қаратган фикрлари-
дан ташқари.
айнан фикрларнинг турличалиги туфайли кўп нарсага эришдик:
у – буқа, мен – айиқ, лекин, одатда, кўплаб масалаларда фикрлари-
миз уйғун эди. У, менинг китобим фақат технологик компаниянинг ак-
цияларига тааллуқли бўлиши мумкин деб ўйлаган. шунингдек, ки-
тобининг охирги нашрида «Узоқ муддатга акциялар» («Stoks for the
Long Run») (Siegel, 2002) хатти-ҳаракат молияларига бағишланган
бобдир.
Фалсафамга кўра, катта лойиҳаларни илҳомланиш таъсири остида
бошлайман, акс ҳолда, ҳеч ким ва ҳеч қачон киришмайди бунга. шу-
нинг учун менга Жереми қўнғироқ қилганидан сўнг мен дарҳол китоб
устида ишлашни бошладим.
кэмпбелл: Сиз инқироздан сўнг фонд бозорида олиб борган сўро-
вингиз билан ҳам шу ҳолат юз берганми?
шиллер: Ҳа, бу ҳам айнан шундан импульс эди. яратганга шукрки,
ўша куни менинг ҳеч ким билан учрашувим йўқ эди, шунинг учун мен
шу ғояни муҳокама қилган ҳолда сайрга отландим ҳамда илҳомим
сўнмасидан ва миямда бу амалдаги лойиҳа сингари мустаҳкамланиб
қолиши учун шу китобни ёзишга киришдим. кейин эса муҳаррирлар,
шу жумладан, бу китобни чоп этишда катта ҳисса қўшган Принстонда-
ги Питер Доэртига қўнғироқ қила бошладим.
Ўша вақтда мен бошқа китобни тайёрлаётган эдим ва уни ярмида
тўхтатиб қўйишимга тўғри келди. Буларнинг ҳаммаси туйғуларга асос-
1 0