Page 125 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 125
РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР
Биз баъзи асосий лаҳзаларни билиб олдик. Масалан, штат аҳолиси кўч-
мас мулк бозорига индифферентлигини кузатдик. Чайқов бозорлари
жозибадорлиги ва уларга бўлган эътибор географик жойлашуви, би-
ринчи навбатда, маҳаллий бозорларнинг турли-туманлиги туфайли ва-
риацияланади.
кэмпбелл: Кейинги саволим ҳам айнан шундан келиб чиқади.
Кўчмас мулк бозорига сизни нима етаклаб келди? «Кўчмас мулк бо-
зорида ҳам сансалорлик мавжуд, уни ҳам тадқиқ этиш мумкин» де-
ган ғоя бўлганми? ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
шиллер: олимларнинг оммавий хатти-ҳаракатлари ҳам менга маъ-
лум даражада таъсир этди. иқтисодчилар ўз-ўзидан тадқиқот йўна-
лишини танлашда оммавийликка учрайдилар, шунинг учун умумий
мавзулардан ташқари ўрганилмаган масалалар ҳам жуда кўп. Мен кўч-
мас мулк бозори ёки кўчмас мулк баҳоси самарадорлиги бўйича чоп
этилган барча нашрларни ўрганиб чиқдим. Уйларга самарали нархлар
мавзусида ҳеч нарса ёзилмаганлиги маълум бўлди. Сиз бу ҳақда ўйлай
бошлаганингизда бозорнинг жорий қиймати нуқтаи назаридан кўчмас
мулк мавзуси фонд бозори мавзуси сингари ўта муҳимдек туюлади.
нима сабабдан барча тадқиқотлар кўчмас мулк бозорига эмас, балки
фонд бозорига қаратилган эди?
кэмпбелл: Шунинг учун сиз уй-жой қурилиши бўйича иқтисодчи-
мутахассисни излаган экансиз-да? Сиз Чипни топдингизми?
шиллер: У Рэем Фэйр билан боғлиқ эди – улар биргаликда китоб
ёзишган. Ундан ташқари, Чип – жуда яхши инсон. 1986 йилда у Бостон
уй-жой бозори тўғрисида мақола ёзган. Мақолада у бозорнинг ҳамма
асосий таркибий қисмларини ўрганиб чиқиб, 1980-йилларнинг ўртала-
рида уй-жой баҳосини 40 % гача кўтарилганда ҳам ҳеч қандай ҳодиса
юз бермайди деган деган хулосага келди (Case, 1986). У – жуда яхши
ҳаммуаллиф, биз ҳам ушбу кўпик шишганда инсонларнинг бошлари-
дан нималар юз бераётгани тўғрисида кўп нарсани билиб олдик деб
ҳисоблайман.
кэмпбелл: Кейин эса сиз кўчмас мулк бозорини илмий тадқиқ
этишда давом этдингиз ва шу тариқа компанияга асос солдингиз.
шиллер: Йель университетидаги талабаларимдан бири аллан вайс
университетни тамомлагач, 1989 йилда биз Чип билан ишлаб чиққан
индексларни яратиш устида иш олиб бордик. Буни доимий равишда ба-
жариш учун ҳам айнан компанияга асос солинган. аллан, жумладан,
кўчмас мулк бозоридаги хатарларни бошқариш имкониятлари тўғрисида
12