Page 215 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 215
КРИСТОФеР AЛьБеРТ СИМС
дим. агар улар фоиз ставкаларини тенглаштиришса, Фишер Блек ҳақ
бўлиб чиқади, кейин эса бундай мураккаб моделлар билан ишлашнинг
ҳожати қолмайди. Пул массаси биржа курсига параллел равишда кўпая
бошлайди. Ҳозирги кунда, ўйлайманки, фоиз ставкаларини тенглашти-
ришга ҳаракат қилинаётган мамлакатларда монетарчи ҳокимият пул аг-
регатлари билан қаттиқ бошқаришни амалга оширмаяпти.
Мен кўп гапираман, яъни Филлипс эгрилиги, бу – Лукас танқидининг
яхши кўриниши эмас. Рационал кутилмалар моделидаги тенгликлар-
да топиш мумкин бўлган энг яхши нотўғри ўзаро статистика, лекин ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ҳозирда сиёсатнинг олиб борилишида қўллаб бўлмайдиган мисол, пул
массасига нисбатан яиМнинг регрессив боғланиб қолиши.
Ҳансен: Келинг энди, Майк Вудфорд, сиз ва бошқа олимлар фаол
ҳимоя қилаётган нархлар даражасининг фискал назария асослари
билан боғлиқ ишларингиз ҳақида гаплашсак. Сизнинг қарашингиз
бўйича, улар қанчалик фойдали ва саволнинг том маъносига қанчалик
ҳисса қўшади?
Симс: вудфорд билан биз бу ҳақда деярли бир вақтнинг ўзида ёзган
эдик, аммо турли хил томонлардан. вудфорд бу мавзу бўйича кейин
ҳам ёзган. Миннесотадаги талабаларимдан бири Эрик Липер (Leeper,
1991) фискал назария учун маҳаллий ва уникалликни яратди. Жон
керрен давлат ва нодавлат бюджет ўртасида етарли фарқ йўқ деган
(Cochrane, 2003). Мазкур назариянинг асосини ишлаб чиқиш, изоҳлаш
ва текширишда бизнинг олиб борган ишларимиз катта ёрдам кўрсатган
деб ҳисоблайман.
Ушбу мавзуга доир бошқа муаллифларнинг кўпгина етарли ишлари
мавжуд. Улар ушбу назариянинг, умуман олганда, том маънога эгами-
йўқми, шуни топишга ҳаракат қиладилар. Бу орқали нимага эришиш
мумкинлигини билишга ҳаракат қилардим. асосан макроиқтисодиётда
ишлатилмаётган моделлар ва уларнинг назариялари айнан кўпроқ
шубҳага олинади. Бу каби моделларда Марказий Банк ва Ғазначилик
бюджет чегирмалари мавжуд, булар бир-биридан мустақил равишда
банкрот бўлишлари ҳам мумкин. Ўзимнинг бир ишимда шунга мос ке-
лувчи моделларни кўриб чиққанман (Sims, 2000). Бундай кўринишдаги
моделлар америка Қўшма штатлари учун тўғри келмайди, аммо ев-
ропа иттифоқи учун эса жуда мос, чунки маҳаллий институционал ти-
зимнинг тузилиши Ғазначиликнинг банкротликка учраши билан бутун
европа Марказий Банкининг банкротлигига олиб келмайди. Бу пайт
майдонга ўйинлар назарияси кириб келади, яъни хулосаларни фискал
назария орқали чиқариш мумкин. Менинг фикримча, бу моделнинг
21