Page 219 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 219
КРИСТОФеР AЛьБеРТ СИМС
Ҳансен: Векторли авторегресия ишларида, сизнинг фикрингиз-
ча, эмпирик жиҳатдан энг муҳими нима?
Симс: Менга қолса, пул-кредит сиёсатининг эндогенлик жиҳати
муҳимроқ, бу ҳақда мен қисқача гапириб ўтгандим. Ушбу ишлар ин-
сонларда пул-кредит сиёсати тўғрисидаги фикрларига катта таъсир
кўрсатди. векторли авторегрессия орқали олинган натижалар сиёсий
шоклар даврида пулнинг чиқарилиши ва баҳоларга таъсири камлигини
кўрсатди, ҳозирда сиёсатни аниқлашда ҳам бу – муҳим жиҳатдир. Бу
модел векторли авторегрессия вариацияларига ҳам тўғри келади. ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
Ҳансен: Узоқ вақт Байсов статистикаси ва эконометрикага
қизиққансиз. Тадқиқотларингизда (Sims and Uhlig, 1991), экономет-
рик изланишларингизда ва классик қарашлар амалиётида етарли-
ча фарқларни келтириб чиқаришга катта эътибор қаратгансиз.
Асосий мисоллардан бири сифатида, сизнинг ягона илдизлар бўйича
ишингизни кўришимиз мумкин. Бу қанчалик муҳим?
Симс: ишимнинг қизиган вақтида Байес ва классика ўртасида-
ги фарқнинг муҳимлигини англамаган эдим. шунинг учун мен Байес
қарашларини ҳам қўлламас, ҳам ҳимоя қилмас эдим, чунки уларни йўқ
деб ўйлар эдим. кейинчалик ягона илдиз ишларида изланиш чоғида
фарқ барибир борлигини сезиб қолдим. авторегрессия учун ҳақиқийлик
функциясининг узлуксиз вақт маълумотларини ўз ичига олган конс-
трукцияси, ностационарлик мавжуд бўлса-бўлмаса таъсир кўрсатади.
Ҳақиқийлик принципи асосида бажариладиган ишлар стационар ёки
ностационар шароитларда мос келиши керак. классик тақсимлаш наза-
риясига кўра, авторегрессия ва ягона илдиз мавжуд бўлса, биз умуман
бошқа методларни қўллашимиз мумкин.
Байес нуқтаи назардан, ностационар шароитда чиқувчи маълу-
мотларнинг исталган хусусияти жорий шароитларга асосланган им-
пликацияларнинг турли хиллигидан пайдо бўлиши керак (стационар
ва ностационар шароитларда). Бундай кўринишдаги фарқларнинг
пайдо бўлиши ҳамда уларда ягона илдизларнинг мавжуд бўлиши би-
лан боғлиқ динамик моделлар билан ишланса, ушбу фарқлар кейин-
чалик илмий-тадқиқот ишларининг ҳисоботларида ишлатилишига
асқотади.
Узилиш нуқталарини текшириш мобайнидаги мавжуд катта фарқ
мисолини келтирадиган бўлсак, сиз Байес ёки классик методларни
қўллашингиз мумкин. Битта узилиш нуқтасининг мавжудлиги бора-
сида синов ўтказаётганингизда, Байес ва классик ёндашувларда ҳа-
қиқийлик узилиш нуқтасининг функцияси сифатида кўрилади. Байес
21