Page 224 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 224
ПОЛ ВОЛКеР
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ПОЛ ВОЛкЕР БИЛАН СУҲБАТ
Бу суҳбат волкернинг Рокфеллер марказидаги (нью-Йорк) офиси-
да бўлиб ўтди. Тўртинчи қаватда жойлашган офис деразаларидан май-
дон манзараси ва Прометей ҳайкали яққол кўриниб туради. нарироқда
нью-Йоркка, бир бора бўлса-да, ташриф буюрган кишиларга ҳам та-
ниш бўлган General Electric компаниясининг муҳташам биносини кў-
риш мумкин. асосий кириш йўлагининг юқори қисмида исо Масиҳ
китобидан олинган ёзув бор (33:6 шеър):
«Сен учун нажот, донишмандлик ва меҳр-муҳаббатга бой хавф-
сиз давр келади».
Ушбу ёзув бинога шу қадар мослиги, у Буюк депрессия даврида қад
кўтарганини ёдга солган ҳолда савлат билан туриши мени ҳайратга
солди. Ҳозирги кунда бу суҳбатни ўқиганимда пул-кредит сиёсатини
амалга ошириш билан боғлиқ бўлган воқеа-ҳодисаларни ҳам эслай-
ман.
Мерлинг: Эслашимча, сиз айнан давлат секторидаги ишга доимо
қизиққансиз. Болалигингиз Буюк депрессия даврида ўтган. Отангиз
Тинеккдаги шаҳар маъмурияти вакили бўлиб ишлаган. Пул соҳасига
қизиқишингизни қандай изоҳлаш мумкин? Иқтисодиётнинг моне-
тар жабҳаларидаги муаммоларни ўрганишингизга нима сабаб бўл-
ди?
Волкер: Бахтга қарши, тақдир тақозоси. академик даражада бу мав-
зу билан «Пул муомаласи ва банклар» маъруза курсини тинглаш дав-
рида танишганман, уни Принстонда бизга Фридрих Лутц ўргатган эди.
У пайтда Лутц иқтисодиёт бўйича таниқли профессор ҳамда мантиқ
ва кескин фикрларга эга энг яхши ўқитувчи эди. Унинг маъруза курси
мени жиддий қизиқтириб қўйди ва иқтисодиёт бўйича бошқа маъру-
за курсларига нисбатан мақсадлироқ кўринди. У пайтда мен молиявий
ҳисобдорлик доимо тўғри тузилади ва берилган кредитлар тўғрисидаги
маълумотлар ёки яна бирор-бир жиҳатлар воқеликка мос келади деган
хаёллар оғушида эдим. Бу мавзу мен учун қизиқ эди.
Сўнгра мен Федерал захира тизими фаолияти тўғрисида тезис ёздим.
Бу ўзига хос тасодиф эди. Мен кўп нарсани кейинга қолдиришни жуда
ёқтираман. ярим йилга ўқув жараёнидан узоқлашдим, чунки Принс-
тонга ўқишга кирган пайтларимда ўқиш йилига уч семестрга бўлин-
22