Page 225 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 225

ПОЛ ВОЛКеР

           ган эди. Мен диссертация ёзишим зарурлиги туфайли баҳорги семестр
           давомида  сўнгги  курснинг  биринчи  семестрида  ҳеч  нима  қилмадим,
           чунки нима ҳақда ёзишни билмасдим. шу тариқа семестрни ўтказиб
           юбордим.
              Федерал захира тизими ҳақидаги ғоя қаердан пайдо бўлганлигини
           билмайман, лекин у менга маълум маънода оддий ва бошқа мавзулар-
           дан тушунарлироқ кўринди. Бундан ташқари, аввал айтганимдек, пул
           муомаласи ва банклар мавзуси мен учун қизиқ эди. Ҳар ҳолда Фрэнк
           Грэхем илмий раҳбарим бўлди.                                                   ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
              Мен  ўқитувчилар  билан  яқин  мулоқотда  бўлмаганман.  Менга
           ўқитувчиларнинг талабалар учун бўш вақти йўқдек туюларди. Лекин
           кейин  мен  иқтисодиёт  факультетининг  етакчи  ўқитувчисига  «бирик-
           тириб» қўйилдим. Мен илк бор илмий раҳбарим билан учрашганимда
           (тўғрироғи, бу сентябрь ойининг охирларида бўлганди) мен ишни ёза
           оламанми деб шубҳаланаётганимни тан олдим. У бу иш учун вақтим
           кўплигини айтди. Мен: «Ҳаяжонланяпман, чунки январда ўқишни ту-
           гатаман», – дедим.
              илмий раҳбарим менга катта ёрдам берганини ҳеч қачон унутмай-
           ман. Мен тайёргарликдан ўтдим ва матнни ёзишга киришдим. кутубхо-
           нада ўтириб бобларни кетма-кет ёзардим, сўнгра эса уларни Грэхемга
           берардим. Булар оддий услубда, ҳеч қандай қисқартиришларсиз ёзилган
           катта боблар эди. У ёзганларимни тез ўқиб, ўз шарҳлари билан менга
           қайтариб берарди. Ҳозирги кунда профессор шундай иш қилишини та-
           саввур эта оласизми? У иш машинада терилган бўлишини талаб қилиши
           ва камида бир неча кунда ўқишини айтади.
              Мерлинг:  Диссертация  Федерал  захира  тизимини  яратиш,
           унинг тарихига бағишланганми?
              Волкер:  Ҳа,  мен  ФЗТнинг  пайдо  бўлиш  тарихини  ифодалаб  бер-
           ганман, лекин, асосан, диссертация мавжуд (жорий) сиёсатга бағиш-
           ланганди. Раҳбарларнинг учлиги тарих, монетаристик доктрина, «реал
           векселлар»  доктринаси  ва  шунга  ўхшашларга  мослаштирилган  эди.
           Бир  неча  йиллардан  сўнг  Принстонга  маъруза  ўқиш  учун  келдим.
           Маърузада  талабалардан  бири  менга:  «Сизнинг  диссертациянгизни
           ўқиб  чиқдим.  Сиз  ФЗТнинг  мустақиллик  ғоясидан  воз  кечишимизни
           айтяпсиз. Буни шарҳлай оласизми?», – деди. Ўшанда таълим жараёни
           коллежда якунланмайди демоқчи бўлгандим. кейинроқ ўша пайтда ёз-
           ганларимни таҳлил қилган ҳолда диссертациямнинг асосий фикрини
           белгиладим. У қуйидагича эди: агар ФЗТ аввалгидек, яъни Молия ва-
           зирлиги назорати остида амал қилса, унинг мустақил бўлиб қолишига
                                                                                       22
   220   221   222   223   224   225   226   227   228   229   230