Page 230 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 230
ПОЛ ВОЛКеР
лар бўлимида ишлай бошладингиз. Буни, аслида, ўзига хос таълим
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
дейиш мумкинми?
Волкер: ФЗТ Бошқарувчилар кенгаши раиси бўлишга интилувчи
инсон учун менинг маълумотим етарли эди. нью-Йорк Федерал захира
банкидаги илк ишим банк захиралари таклифи ва ундай фойдаланишга
таъсир этувчи омилларни тадқиқ этиш, шунингдек, прогнозлар тузиш
бўлган. Бу очиқ бозорлардаги операциялар билан бевосита боғлиқ тех-
ник кўринишдаги иш эди. Мен ФЗТ тўғрисидаги қоидалар ва банк за-
хираларини шакллантиришга таъсир этувчи омиллар: Федерал захира
банкларнинг депозит муассасаларига кредитлари, пул маблағлари му-
омаласи, Ғазначиликда сақланувчи нақд пуллар, кундалик, мавсумий,
ҳафталик тебранишларни ҳар томонлама ўрганардим.
натижада, бу соҳа экспертига айландим. Бу менга пул бозорини
амалий ҳамда назарий нуқтаи назардан кузатиш имконини берди. Сўнг-
ра менда савдо операциялари бўлимида ишлаш имконияти пайдо бўл-
ди, бу ерда бозор фаолиятини кузатишим мумкин эди. Бу иқтисодчи
учун кутилмаган омад эди. У пайтда ҳамма нарса қатъий иерархия ва
чекловларга бўйсундирилганди. Савдо операциялари бўлимида узоқ
вақт ишламай, давлат қимматли қоғозлари дилери бўлиб, уларни ха-
рид қилиш ёки сотиш ишларини бажара олмайман. касбий термино-
логиядан тўғри фойдалана олмайман, бозорни ҳис эта олмайман ҳамда
эҳтиётсизлик туфайли бозорга нотўғри баҳо бераман деган ишончсиз-
лик мавжуд эди. Лекин, менинг у ерда ишлашим вазият ўзгараётганидан
далолат берарди. Роберт Руза Федерал захира банкидаги раҳбарлардан
бири эди. У бошқарувчи иқтисодчилар ва бозордаги операциялар билан
шуғулланувчи мутахассислар ўртасидаги бўлинишни тугатишнинг уд-
дасидан чиқди. Мен иқтисодий маълумотга эга бўлган ҳолда, савдо опе-
рациялари бўлимига биринчилар қаторида ишга қабул қилингандим.
Менинг мажбуриятларим у қадар кенг эмасди. Мен ҳар куни бозорда
юз бераётган ҳодисалар, ФЗТ қандай фаолият юритаётгани ва унинг са-
баблари ҳақида узундан-узоқ ҳисоботлар ёзардим. Баъзида бу жуда зе-
рикарли машғулот эди, лекин мен молиявий бозорлар қандай ишлаётга-
ни ва бунда унинг ўрни қай тариқа шаклланишини ҳақиқатда ҳис этдим.
нисбатан паст савдо фаоллигида бозордаги тебранишлар сезиларлироқ
эканлигини кўрган ҳолда, мен кутилмаларнинг муҳимлигини тушуна
бошладим.
Бозордаги тебранишлар баъзи психологик омиллар таъсирида юз
берарди. Ҳар куни бозорни кузатган ҳолда айнан тахминларнинг ўзга-
риши, одатда, бозордаги вазиятни ўзгартириб юборганини сезасиз. У
2 0