Page 232 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 232

ПОЛ ВОЛКеР

               жуда  келишган,  кучга  тўлган  ва  мағрур,  ҳақиқий  америкача  етакчи
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               сайланди. «Биз ҳамма қарорларни чиқариб, ҳар қандай муаммони ҳал
               этамиз», – деганди у. Мени, бошқа тенгдошларим қатори, бу фикрлар
               ўзига тортди.
                  кеннеди бошқарувининг иккинчи йили менда вашингтонга бориш
               имкони  туғилди,  чунки  Роберт  Руза  пул-кредит  сиёсати  масалалари
               бўйича молия вазири ўринбосари этиб тайинланди. Ҳамма муҳим ма-
               салаларни мен боргунимга қадар ҳал этиб қўядилар деган фикрда бе-
               зовталанганим ёдимда! Бу олдинда турган ҳал этилиши зарур бўлган
               мураккаб  вазифалардан  ҳаяжонланиш  эди.  Бу  вазиятда  инсон  ўзини
               муҳим воқеанинг бир қисми сифатида ҳис этади. Менда ҳокимиятга
               нисбатан шундай ҳислар бўлган, чунки мен шундай тарбияланганман.
               охир-оқибатда, бу катта омад эди, чунки Молия вазирлиги ўша даврда
               ҳукуматда асосий ўринга эга бўлиб, Роберт Руза эса даҳо эди.
                  Мерлинг: Нутқларингизни кўриб чиқиш пайтида бошқа маса-
               лалар билан бир қаторда 1962 йилдан эътиборан жаҳон монетар
               тартиби масалаларига қизиқа бошлаганингизни сездим. Айнан шу
               даврда Бреттон-Вудс тизимида дастлабки дарзлар ҳосил бўлди. Бу
               давлат тузилмаларидаги ишингизнинг асосий мавзуси бўлдими?
                  Волкер: Эҳтимол, сиз ҳақдирсиз. 1940-, 1950- ва, ҳатто, 1960-йил-
               ларда ўқитилган иқтисодиёт ташқи бозорларда эмас, балки аҚшда юз
               берган ҳодисаларга қаратилганини кўпчилик унутган. аксарият курс-
               ларда  халқаро  жиҳат  деярли  ўрганилмаган.  Ўша  даврдаги  исталган
               иқтисодиётга кириш курси дарслигини олсак, халқаро бозорларга ба-
               ғишланган  иккитагина  бобни  дарсликнинг  охирги  бетларида  кўриш
               мумкин – бунда ўқитувчи, кўпинча, бу бобларга қадар етмаган.
                  Ҳар ҳолда бу баландпарвоз гапдек кўринади. Халқаро бозорлар ак-
               сарият кишилар учун қизиқ эмасди. кейинчалик таҳлиллар ўз-ўзидан
               маҳаллий бозорларга мўлжалланди. Ҳансен халқаро бозорлар мавзуси-
               га батафсил тўхталганини эслай олмайман. Уильямсдан фарқли ўлароқ,
               у маҳаллий бозорларни ўрганган.
                  Мен  нью-Йоркдаги  бюрократлашган  Федерал  захира  банкидан
               JPMorgan  Chase  банкига  ўтганимда,  ҳамма  банклар  ҳам  шундай  де-
               ган саросимага тушганман. албатта, Chaseда ҳам бюрократия мавжуд
               эди, лекин Федерал захира банкига нисбатан бирмунча либерал эди. У
               ерда тахминан бир ёки икки ой ишладим, банк президенти мен ўз хо-
               насига ёзган баъзи бир ишларимни муҳокама қилиш учун чақирди. У
               нима эканлиги ёдимда йўқ, суҳбатимиздан сўнг у мени ёнига ўтиришга
               таклиф қилиб, халқаро вазият, доллар, тўлов ва савдо баланси ҳақида
           2 2
   227   228   229   230   231   232   233   234   235   236   237