Page 236 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 236
ПОЛ ВОЛКеР
Биз валюта курсини бироз ўзгартириб, асосий ислоҳотни ўтказишни
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
истардик. Улар эса, кейинроқ эски тизимга қайтиш учун валюта курси-
ни 10 % дан камроққа ўзгартиришни таклиф қилдилар. Ўшанда валюта
курсини ўзгартириш мавзуси юзасидан жуда кўп баҳслар бўлган эди.
Мерлинг: Яъни, ислоҳотни реал қўллаб-қувватлаш гуруҳи бўл-
маган ва Америка уни ярата олмасди, шундайми? Сизнинг асарла-
рингизда «Тепаликдаги шаҳар» руҳини ҳис этиш мумкин, яъни Аме-
рикани бошқалар учун намуна сифатида кўриш мумкин.
Волкер: Ҳа, айнан шундай бўлиши ҳам керак.
Биз нимадир қилишга уринганмиз. Биринчи навбатда, бу деваль-
вация ва Йигирмалик қўмитаси (Жаҳон валюта тизими қўмитаси)га
тааллуқли эди. Бунга тахминан икки йил зарур бўлди. Ҳозирги кунда бу
унутилди, лекин тизимни ислоҳ қилишга уриниш бўлган. Мен Молия
вазирлигида ишлардим ва тизимни ислоҳ этиш музокараларида аҚш
манфаатларини ҳимоя қилганман. Музокаралар натижасида бирор-бир
келишувга яқинроқ келганимизни айта олмайман. Буни амалга оши-
риш мушкул эди. Лекин келишув бироз яхшилана бошлаганда нефть
инқирози содир бўлди. шу сабабли ишни қайтадан бошлашга тўғри
келди.
Ривожлантириш қўмитаси, Йигирма бешлар қўмитаси ислоҳотдан
хотира бўлиб қолди. Ҳақиқатда мен Муваққат қўмита ва Ривожланти-
риш қўмитаси ташкил этилишига катта умид боғлагандим, бу – молия
тизими бошқарувини яхшилаш ва ривожланаётган мамлакатлар муно-
зарасига киришиш нуқтаи назаридан муҳим эди. Ҳамма нарса биз ре-
жалаштиргандек, амалга ошди дея олмайман. Муаммолар илгари ҳам,
ҳозир ҳам бир хил. Ҳеч нарса ўзгармайди. киши улғая бошлайди, асос-
лар эса аввалгидек қолади!
Биз ислоҳотни қўллаб-қувватлаш гуруҳини кенгайтириш, ривож-
ланаётган мамлакатларни мунозарага жалб этишни истагандик. шу
билан бирга, нисбатан очиқ ва англанган фикр алмашувни ташкил
этишни хоҳлагандик. Муҳим сиёсий қарорларни қабул қилувчи ва-
зирлар, амалдорлар ўртасидаги бевосита диалог тартибидаги муам-
моларни ҳал этиш учун нисбатан яқин алоқа ўрнатиш учун уларни
бир жойга тўплашни мақсад қилган эдик. Моҳиятан Муваққат қўмита
бошқарувчилар қўмитасига айланиши ҳамда, пировардида, Халқаро
валюта фонди (ХвФ)да амалдаги бошқарув органи бўлиши керак эди.
Лекин, биз жуда катта кучли бюрократик қаршиликларга учрадик.
Мерлинг: Сўнгра сиз АҚШ Федерал захира банкига ишга ўтдин-
гиз, бу ерда нефть инқирози оқибатлари ва 1970-йиллар ўрталари-
2