Page 231 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 231

ПОЛ ВОЛКеР

           даврда давлат қимматли қоғозларининг бозорда 4/32 пунктга тебрани-
           шида вазият нотинч саналарди. албатта, ҳозирги кунда ҳаммаси ўзгар-
           ди. У пайтда бозор бир кунда бир пунктга ўзгаришини тасаввур этиш
           мушкул эди, ҳозирда эса одатий ҳолат.
              Мерлинг: «Chase Manhеttan»даги иш кейинги босқич бўлганми?
              Волкер: Ҳа, бу ҳам яхши мактаб бўлган. Бунга қадар техник нуқтаи
           назардан ва ФЗТ позициясидан пул бозорларидаги кўриб чиққан жа-
           раёнларимни, энди катта банкдан кўриш имконига эга бўлдим. У пайт-
           да депозитлар, фоиз ставкалари бўйича чекловлар мавжуд бўлиб, эркин            ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           айланувчи депозитли сертификатлар ҳали йўқ, бошқа кўпгина тақиқлар
           сақланиб  қолганди.  Мен  иқтисодий  департамент  ва  банкнинг  бошқа
           бўлинмалари орасида ҳеч бўлмаганда молиявий таҳлил бўйича воси-
           тачи бўлганман.
              Бундан ташқари, мен пул муомаласи ва кредитлар бўйича комис-
           сия учун ҳам катта ишни бажарардим, чунки Дэвид Рокфеллер «Chase
           Manhеttan»  президенти  ва  комиссия  аъзоси  эди.  Де-факто,  комисси-
           яда  ишловчи  команданинг  деярли  аъзоси  эдим.  Бу  қойилмақом  иш
           бўлиб,  менга  молиявий  бозорнинг  комиссия  билан  маълум  даражада
           боғлиқ етакчи мутахассислари ва бизнес ҳамжамияти етакчилари би-
           лан мулоқот қилиш имконини берди. шу билан бирга, мен Марринер
           Экклз билан танишдим.
              Мерлинг:  Ўқишингиз  қачон  тугаганини  эслолмайман,  давлат
           тузилмасидаги фаолиятингиз фақат 1962 йилда бошланган, шун-
           дайми?
              Волкер: Ҳа, балки. Ёшингиз нечада эканини билмайман, лекин сиз,
           эҳтимол, ҳақдирсиз...
              Мерлинг: Қирқ ёшдаман.
              Волкер:  Ҳа,  ўша  давр  ҳозирги  кунда  қадим  тарихдек  кўриниши
           мумкин. Сизнинг ёшингиздаги инсонга биз кеннеди президент бўлиб
           сайланганда  нимани  ҳис  қилганимизни  тушунтириш  мушкул.  Бунга
           қадар Қўшма штатлар иккинчи жаҳон урушидан ғолиб сифатида чиқди
           ва ўзини дунё ҳукмдоридек ҳис эта бошлади, ўзига ишонч туғилди ва
           кучга тўлди. Биз урушда ғолиб чиқдик ва жиддий душманни енгдик.
           аҚш дунёдаги, шу жумладан, иқтисодий жиҳатдан етакчи давлат бўл-
           гани учун ушбу мамлакат ҳокимиятида ишлашга енгиб бўлмас инти-
           лиш мавжуд эди.
              Бу ерда ҳақиқатда муҳим ҳаракатлар содир бўлиб, у истеъдодли ки-
           шиларни ўзига тортарди. Бу ажойиб ҳодиса эди! Эҳтимол, Эйзенхауэр
           бошқаруви даврида дастлабки ташаббус бироз тинчиди, лекин кейин
                                                                                       2 1
   226   227   228   229   230   231   232   233   234   235   236