Page 233 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 233
ПОЛ ВОЛКеР
суҳбатлашмоқчи эканлигини айтди. нью-Йорк Федерал захира банки
президенти ҳеч қачон бу масалалар ҳақида суҳбатлашишни таклиф эт-
маган!
Ундан банкнинг рақобатбардошлиги тўғрисида хавотирланиши,
иқтисодчилар фикрича, у пайтда ҳеч қандай нажот йўқлигини эшитга-
нимдаги пароканда фикрларимни эслайман. Лекин, президент консер-
ватив фикрловчи инсон бўлган. У банкир бўлиб, ишлар қай даражада
ёмонлашганини ҳис этарди. Бу 1957 йилнинг охири ёки 1958 йил бош-
ларида бўлган. Мен ўша даврда кенг тарқалган: «Биз доллар етишмас- ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
лигини ҳосил қилган ҳолда хориждан қанча кўп доллар сотиб олсак,
бошқа мамлакатлар долларни шунча кўп сарфлайди» деган фикрга
қўшилганман. Тахминан ўша пайтда олтин котировкаси пасая бошла-
ди. Мен содда эдим. Бу амалиётчи банк ходими мендан кўра кўп нар-
сани биларди!
Ғазначиликда ишлаганимда иқтисодиётнинг халқаро жабҳаси мав-
зуси мени ҳақиқатда ўзига жалб этди. Боб Руза глобал даражада
фикрларди. нью-Йорк Федерал захира банки, гарчи у ерда ишлаганим-
да мени бу ишга жалб этмаган бўлсалар-да, ФЗТ доирасида халқаро
мавзу билан шуғулланар эдим. Бу масала нью-Йоркка ўтказилди, чунки
Федерал захира банкида бошқа мамлакатлар марказий банклари билан
муносабатлар йўлга қўйилган эди. ФЗТ бошқарувчилари кенгаши аъзо-
ларида халқаро муносабатлар мавзусига, ходимлардан фарқли ўлароқ,
ҳайъатда ҳам катта қизиқишни кўрмайсиз.
Ғазначиликда умуман бошқача ёндашув бўлган, чунки европа ва-
люталарини конвертациялаш тизими қайтмоқда, олтин бозори эса
қисқармоқда эди. Руза иложи борича доллар курси барқарорлигига
эришишга қарор қилганди. Маъмуриятда ҳеч ким валюта курсини ал-
маштириш ёки олтин нархи тўғрисидаги масалани кўтариш ҳуқуқига
эга эмасди.
Мерлинг: Бу 1963 йилда тизимни сақлаб қолиш учун хорижий
қимматли қоғозларга фоизлар бўйича даромадлар ва бошқа маъму-
рий бошқарув дастакларига тенглаштирилган солиқ пайдо бўлган-
да юз берган. Улар бирор маънога эгамиди? Ахир сиз бу муаммолар-
ни келтириб чиқаради деган эдингиз-ку?
Волкер: Ҳар ҳолда биз Ғазначиликда ишсиз ва, умуман, ўзга-
ришлар мавзусида фикрлаб ўтирмаганмиз. Бундай қадамлар маълум
муаммоларни ҳал этиши ва вақтинча ҳимоя чоралари сифатида зарур
деган фикр ҳукмрон бўлган. 1964 йилда Боб Рузанинг ишдан кетиши
натижасида янада жиддий ислоҳотлар ўтказиш истаги юзага келди.
2