Page 229 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 229

ПОЛ ВОЛКеР

           ўрганиш  учун  ажойиб  имконият  мавжуд  эди,  лекин  ҳар  ҳолда  мени
           олимнинг ҳаёти қаноатлантирмасди.
              Мерлинг: У даврда сиз банк тизими бўйича классик асарлар, ма-
           салан, Бейжҳотнинг «Lombard-strit» асарини ўқимаганмисиз?
              Волкер: Ҳа, мен Бейжҳотнинг баъзи китобларини ўқиганман. Ле-
           кин, кўпроқ Хоутрининг китобларини ўқиганимни эслайман.
              Мерлинг:  «Пул  муомаласи  ва  кредит»  китобими?  «Марказий
           банкни бошқариш санъати» китобими?
              Волкер:  Лондонда  ўқиган  китобларимнинг  номини  эслай  олмай-            ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           ман. Пул бозорида юз берувчи ҳамма воқеалардан бохабар бўлиш учун
           асосан иктисод ва молия китобларини ўқиганман.
              Мерлинг:  Демак,  сиз  пул-кредит  тизими  фаолиятини  китоб-
           лардан эмас, балки уни бевосита кузатган ҳолда билиб олгансиз.
              Волкер: Йўқ, мен китобларни ҳам ўқиганман, пул-кредит тизими
           фаолиятини ҳам кузатганман. айтиш керакки, мен Лайонел Роббинс-
           нинг  маърузаларига  мунтазам  бормаганман,  улар  Лондон  иқтисод
           мактабида иқтисодий назария бўйича асосий курс ҳисобланган. Улар
           Сойерс семинарларига нисбатан мавҳумлашган ва назарийлашгандек
           туюларди.  Бундан  ташқари,  мен  Принстон  ва  Гарвардда,  ҳар  ҳолда,
           Роббинс ўз семинарларида сўзлаган мавзу даражасида яхши назарий
           тайёргарликдан ўтганман.
              Ёдимда,  Сойерснинг  семинарларидан  бирига  Лондондаги  шаҳар
           банкидан бир ходим келди. У: «Ўша йилларда деярли халқаро молия
           бўлмаган,  бунга  иккинчи  жаҳон  уруши  оқибатлари,  қатъий  назорат,
           вайроналик  ва  ишончсизлик  сабаб  бўлди.  Лекин  куни  келиб,  ҳамма
           нарса ўзгариши керак ва кредитлаш жараёни халқаро даражада амалга
           оширила  бошлайди»,  –  деб  таъкидлади.  Бироқ  деди  у:  «кўп  йиллик
           тажрибамга кўра, халқаро кредитлар ҳажми кўп бўлганда бу операция-
           ларни банклар орқали ўтказиш қулай. Бу ҳолатда инқироз юз берганда
           (бу эса қачондир муқаррар юз беради) очиқ бозор орқали кредитлаш
           амалга оширилганда вазиятни бошқариш осонроқ. Бундай шароитлар-
           да дунёдаги кредиторларни бирлаштириш мушкул». шундан буён буни
           ҳеч қачон унутмадим. Ҳаёт банк ходими ҳақ бўлганлигини кўрсатди.
           1980-йилларда 1990-йиллардагига нисбатан жаҳон молия инқирозини
           бошқариш анча осон бўлган.
              Мерлинг:  Лекин  Пол  Волкернинг  кейинги  таълим  босқичига
           қайтсак, у Нью-Йорк Федерал захира банкида ишлай бошладингиз.
           Сиз  у  ерда  дастлаб  Роберт  Руза  раҳбарлигида,  сўнгра  очиқ  бозор-
                                                                                       22
   224   225   226   227   228   229   230   231   232   233   234