Page 234 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 234
ПОЛ ВОЛКеР
Руза ишдан кетгач, махсус ўзлаштириш ҳуқуқларининг салмоғи орта
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
бошлади. У ушбу соҳадаги бирор-бир ташаббусга, фикримча, асосан,
доллар қийматига нисбатан саволлар юзага келиши мумкинлигини ҳис
этганлиги сабабли қарши эди.
Мерлинг: Сиз Молия вазирлигини Руза ишдан кетгач, тарк этиб,
маълум вақтга «Chase»га қайтдингиз, сўнгра 1969 йилда Никсон
ҳузурида яна Молия вазирлигига қайтдингиз ва пул сиёсати маса-
лалари бўйича молия вазири ўринбосари этиб тайинландингиз. Сиз,
асосан, Бреттон-Вудс валюта тизими инқирози билан боғлиқ маса-
лалар билан шуғулланганмисиз?
Волкер: Ҳа, ўша даврдаги валюта тизими инқирозга учраган эди.
Мерлинг: Сиз ва атрофингиздаги кишилар услубан инқирозга
қарши курашгансиз, умумий ёндашув шундан иборат эдими?
Волкер: 1960 йил бошларида Молия вазирлигида доллар бирмунча
ортиқча баҳоланган деган ўзаро миш-мишлар юрарди. У пайтда куни
келиб, доллар ёрдамида бирор-бир ишни амалга оширишимизга тўғри
келишига ишончимиз комил эмас эди. Лекин, мен пул-кредит сиёсати
масалалари бўйича Молия вазири ўринбосари лавозимини эгаллага-
нимда бу фикрни сақлаб қолган эдим. У пайтда мен Бреттон-вудс тизи-
ми инқирози ёки доллар девальвацияси шароитида валюта бошқаруви
билан боғлиқ масалалар билан бевосита шуғулланганман. натижада,
мен бу ўйинни ўйнашим керак деган хулосага келдим.
Лекин, қанчалик содда бўлган эканман! яқин кунларда қандайдир
ҳодиса содир бўлиши аниқ эди. Бу лаҳзада нима қилиш, қандай қилиш
мумкин, валюта курсини қай даражада ўзгартириш мумкин ва уни
амалга ошириш мумкинми деган масала кўндаланг турарди. Бундан
ташқари, ўз ҳаракатларимиз учун – вазият босим ўтказишидан аввал
тўғри вақтни танлаш зарур эди. 1970-йиллар охирида мен асосан валю-
та курсини ўзгартириш учун олтин захирасининг бир қисмини сотиш
керак деган фикрга келдим.
Биз бу пайтда 1960-йиллардаги олтин бозоридаги инқирозни барта-
раф этгандик, бунда олтиннинг расмий нархини белгилаш сиёсати бир
неча бор ўзгарди. олтин нархини бир, икки, уч ва, ҳатто, тўрт баробар
ошириш орқали тизимни ислоҳ этиш ғояси аҚш учун муҳим психоло-
гик ҳимоянинг варианти сифатида, лекин, шу билан бирга, молиявий
нуқтаи назардан огоҳлантириш сигнали сифатида ҳам кўриб чиқиш
мумкин эди. Биз долларни олтинга вақтинча конвертациялашни тўх-
татмай, валюта курсини ўзгартира олмасдик.
2