Page 237 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 237

ПОЛ ВОЛКеР

           даги  жиддий  стагфляцияни  бошдан  кечирдингиз.  Бундай  пайтда
           банк президенти лавозимида ўзингизни қандай ҳис этгансиз?
              Волкер:  Ҳафсалам  пир  бўлган  эди.  ишим  маълум  даражада  сиё-
           сат нуқтаи назаридан анча кучли қониқтирарди, чунки менда, раисни
           ҳисобга олмаганда, ФЗТда ҳеч кимда бўлмаган сиёсатга таъсир этиш
           имконияти бор эди. Лекин нью-Йорк ва вашингтон захира банклари
           ўртасида  алоҳида  кишилар  билан  бир  қаторда  институтлар  даража-
           сида ҳам рақиблик мавжуд эди. шубҳасиз, йиллар ўтиши билан нью-
           Йорк  ўз  таъсирини  йўқотди,  тизимдаги  маҳаллий  захира  банкининг          ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           мустақиллик ҳисси ҳамда алоҳидалиги ҳам йўқолди.
              Бу  ФЗТ  бошқарувчилар  кенгаши  катта  ва  кичик  ишлардаги  ҳар
           қандай, ҳатто қатъий маъмурий масалаларга аралашиши учун маъму-
           рий воситалар ёрдамида амалга оширилди. Масалан, мен банкнинг янги
           биноси қурилишини унча хоҳламасдим, лекин нью-Йорк Федерал за-
           хира банкидан ҳар бир лойиҳа учун экстенсив режалаштириш тизими-
           ни мерос қилиб олгандим. кенгаш иккиланди, лекин кейин лойиҳани
           умуман бекор қилишни хоҳлади. Бу катта муаммо эди. Лекин, бу менга
           кучли таъсир этмади, чунки уларда бунга сабаб борлигини билардим,
           бироқ кўпгина саволларга сабаб бўлди.
              Банк  раҳбарлари  иш  ҳақини  қайта  кўриш  сифатидаги  бундай  са-
           воллар умуман низоларнинг доимий манбаи бўлган. яна кўп нарсалар
           чуқур норозилик ҳиссини бошдан кечиришимга мажбур этган. Бошқа
           томондан, яхши ҳолатлар ҳам бўлган. Ҳеч нимага қарамай, нью-Йорк
           Федерал захира банки президенти лавозими мен учун Федерал захира
           тизимидаги энг яхши иш ўрни бўлган, фикримча, ҳозирда муносабат-
           лар ҳам анча яхшиланди. охир-оқибатда, иккала жойда ҳам ишладим!
              Мерлинг: Кенгашга ишга ўтишингиздан бир йил аввал нутқ сўз-
           лай бошладингиз шекилли?
              Волкер: Мен фақат иккита нутқимни эслайман. Бири, халқаро ва-
           люта  тизими  бўйича  «Долларнинг  сиёсий  иқтисоди»  («The  Political
           Economy of the Dollar») номли Хирш ўқишлари анжуманида, иккин-
           чиси,  1978  йилда  америка  Электрон  саноат  корхоналари  уюшмаси
           съездидаги нутқларим. нутқ мавзуси «инфляция даврида пул массаси
           ортишининг мақсадли мўлжалларининг роли» («The Role of Monetary
           Targets in an of Inflation») деб номланган. нутқ сўзлаш ғояси «амалий
           монетаризм»га қаратилган, чунки мен илк бор ФЗТ ўз сиёсатини тар-
           тибга солиш учун пул таклифининг мақсадли мўлжалларига кўпроқ эъ-
           тибор қаратса, мақсадга мувофиқ бўларди деб очиқдан-очиқ «ҳайқира»
           бошладим.
                                                                                       2
   232   233   234   235   236   237   238   239   240   241   242