Page 241 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 241

ПОЛ ВОЛКеР

           лисда: «Бу ишни бажаришни хоҳлашингизга ишонасизми? Бу – жуда
           муҳим қарор. Биз фоиз ставкалари тақдири қандай бўлишини билмай-
           миз. Сиз буни англайсизми?» – дедим. Мен ҳеч кимдан бирор-бир шарҳ
           ололмадим.
              Мерлинг: Сўнгра кредит назорати билан бироз дахлдорлик бўл-
           ди.
              Волкер: Бу нохуш ҳодиса эди. Бу пайтда (1980-йиллар бошида) фоиз
           ставкалари 17-18 % даражасида бўлган. Президент картер навбатдаги
           сайловларга тайёрланаётган бўлиб, инфляцияга қарши алоҳида кураш-              ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           мади. Бюджет тақсимланган, лекин Федерал захира тизими у даврда
           мураккаб вазиятда бўлганига қарамай, бозор уни суст қабул қилди. Бу
           менинг онгимда аниқ ва тушунарли эди, лекин ўша пайтда матбуотда
           босиб чиқарилган мақолаларга назар солсак, у ҳолда ҳаммаси ойдинла-
           шади. Бюджет фақат шубҳаларни ошириб, бусиз ҳам гумонлар етарли
           эди. картер буни ҳис қилар ва бюджетга ўзгартиш киритиш масаласига
           қайтиши кераклигини билар эди. Бу, назаримда, яхши ғоя эди.
              Мерлинг:  Уни  молиявий  нуқтаи  назардан  қатъийроқ  амалга
           ошириш учунми?
              Волкер:  Ҳа,  айнан  шундай.  Бу  мен  учун  жуда  қизиқ  тажриба  –
           ҳамма қай тариқа ишлаётганини кузата олиш бўлган. Президент мен
           унинг одамларига қўшилишимни талаб қилди, шунинг учун бюджет-
           га тааллуқли муҳим қарорлар қабул қилинишида унинг иштирокида-
           ги мажлисларда қатнашардим. Бошқа томондан, бу мен учун ўзига хос
           очиқлик бўлди, чунки бундай ҳаракатлар сайловчилар, шунингдек, пар-
           тия  демократияси  ва  тақчилликни  қисқартириш  зарурати  ўртасидаги
           мувозанатни топишга уринишдан иборат бўлган.
              1970-йиллар бошида президент никсонни эсанкиратиб қўйган қонун
           қабул қилинди, бу қонун кредит назоратини юритиш ваколатини берар-
           ди. Тартибот икки босқичдан иборат эди. Президент кредит назорати
           воситаларини киритишни ўзгартира оларди, лекин ФЗТ унинг ижроси
           билан шуғулланиши керак эди.
              ФЗТ  Бошқарувчилар  кенгаши  сингари  бу  ғоя  ҳам  ёқмасди  менга.
           Биз буни муҳокама қилдик. октябрда биз банклар томонидан спеку-
           лятив операцияларни кредитлашни чеклаш бўйича бир неча чоралар-
           ни тақдим этдик, лекин улар ихтиёрий кўринишга эга эди. янада кенг
           ва мажбурий кредит чекловларини киритиш ғояси бизга жозибалироқ
           кўринарди. аввало, кредитлар борасида муаммонинг ўзи йўқ эди. Биз
           ортиқча кредитлашга бирор-бир ишора топа олмадик.
                                                                                       2 1
   236   237   238   239   240   241   242   243   244   245   246